11 797.460 so‘m

increase

22.540

13 608.370 so‘m

increase

20.110

139.770 so‘m

increase

0.600

11 797.460 so‘m

increase

22.540

13 март, 2025
Банк
1436

Дўстбой Абжалов Пойтахт Банк бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У бунга қадар банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Дўстбой Абжалов Пойтахт Банк бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Дўстбой Абжалов

Пойтахт Банк акциядорларининг 17 февралдаги қарорига асосан Абжалов Дўстбой Абдурашидович ушбу банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қиинган маълумотда келтириб ўтилган.

У 2024 йилнинг август ойидан бери Пойтахтбанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Дўстбой Абжалов 1984 йилда Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган. 2007 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. У банк соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

Аввалроқ, 2024 йил январь ойидан бошлаб Пойтахт Банк бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Хасан Рахматов Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланган эди.

Пойтах Банк мамлакатдаги энг сўнгги хусусийлаштирилган банк ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+