12 920.440 so‘m

increase

5.440

14 252.540 so‘m

increase

295.300

153.520 so‘m

decrease

-0.030

12 920.440 so‘m

increase

5.440

24 февраль, 18:00
Банк

Хасан Рахматов Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

Иқтисод фанлари доктори Рахматов Хасан Уткирович бунга қадар “Пойтахт банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Хасан Рахматов Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланди
Рахматов Хасан Уткирович

Рахматов Хасан Уткирович 1985 йил 13 сентябрда Самарқанд вилоятида зиёли оилада туғилган. 2006 йил Тошкент молия институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил ушбу институтнинг магистратура босқичини тамомлаган. 2011 йилда “Иқтисод фанлари номзоди”, 2020 йилда “Иқтисод фанлари доктори” илмий даражаларини олган.

У меҳнат фаолияти давомида 2008-2013 йилларда АТ “Алоқабанк”да, 2013-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, хусусан, раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, Х.Рахматов 2016 йилдан 2024 йилгача АТ “Алоқабанк” бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2024 йил 24 январдан буён “Пойтахт банк” АЖ бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Х.Рахматовнинг билими, соҳадаги кўп йиллик тажрибаси ва ишбилармонлиги натижасида “Пойтахт банк” жамоаси қисқа вақт ичида бир қатор ютуқларга эришиб, янги хизматларни йўлга қўйишга ҳамда хусусийлаштириш жараёнини муваффақиятли якунлашга эришди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+