12 895.550 so‘m

increase

15.200

14 338.560 so‘m

decrease

-196.910

159.380 so‘m

increase

2.700

12 895.550 so‘m

increase

15.200

6 кун аввал
Иқтисодиёт

“Ўзтрансгаз” АЖ биринчи чоракда 2,6 трлн сўм соф фойда олди

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 619 млрд сўмга ёки 30,6 фоизга кўпдир.

“Ўзтрансгаз” АЖ биринчи чоракда 2,6 трлн сўм соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

“Ўзтрансгаз” АЖ 2025 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, компания ушбу чоракни 2,6 трлн сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлаган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 619 млрд сўмга ёки 30,6 фоизга кўпдир.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти — Ўзбекистон бўйлаб табиий газни магистрал қувурлар орқали ташиш, тақсимлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи етакчи ташкилот ҳисобланади.

Компаниянинг жами активлари 36,6 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич ҳисобот даври бошидан 2,3 трлн сўмга (ёки 6,7 фоизга) ошган.

Январ-март ойларида Ўзтрансгаз маҳсулот ва хизматлар сотувидан 5,1 трлн сўм даромад кўрди. Шундан 3,3 трлн сўмлик қисми ялпи фойдани ташкил этди.

Шунингдек, компания ҳисобот даврида 466 млрд сўмлик даромад солиғи тўлаган.

Умуман олганда, барча харажатлар чегириб ташлангач, компаниянинг соф фойдаси 2,6 трлн сўмга етди.


Аввалроқ, ОКМК биринчи чоракда қарийб 2 трлн сўм соф фойда олгани маълум бўлган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+