Доллар расмий курси сезиларли даражада пасайди
20 майдан бошлаб амалда бўладиган АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 58,95 сўмга пасайди.

Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил 20 майдан бошлаб кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ долларининг курси 58,95 сўмга пасайиб, 12 858,15 сўмни ташкил этди.
Янги курсларга кўра:
- АҚШ доллари – 12 858,15 сўм (-58,95)
- Евро – 14 505,25 сўм (+44,59)
- Россия рубли – 159,71 сўм (-0,43)
- Фунт стерлинг – 17 226,06 сўм (+56,65)
Маълумот учун, 19 май куни амал қиладиган доллар курси ҳам -48,24 сўмга арзонлаб, 12 917,10 сўмга тушган эди.
Аввалроқ, S&P Global Ratings халқаро агентлиги доллар курси 2025 йил 13 650 сўмгача чиқишини тахмин қилган эди. Унга кўра, доллар курсининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 2026 йилда 14,300 сўмга, 2027 йилда эса 15,000 сўмга етиши мумкин.