Ўзбекистон ёки Қозоғистон: қаердаги банклар кўпроқ фойда кўради?
Ўзбекистон ва Қозоғистон кўплаб йўналишларда рақобатдош ҳисобланади ва банк соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.

Ўзбекистон ва Қозоғистон кўплаб соҳаларда рақобатдош ҳисобланади ва банк соҳаси ҳам бундан йироқ эмас. Банкир лойиҳаси томонидан иккала давлатдаги банкларнинг биринчи чоракдаги соф фойдалари таққослаб кўрилди.
Ўзбекистон банклари — $265,1 млн соф фойда
Корпоратив маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мавжуд 36 та банк жорий йил биринчи чорагини 3 трлн 419 млрд сўм (тахминан $265,1 млн) соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41,7 фоизга кўпроқдир.
Энг кўп фойда кўрган банклар қуйидагилар:
- Ўзмиллийбанк — 467,9 млрд сўм (+0,6%)
- Ўзсаноатқурилишбанк(СҚБ) — 404 млрд сўм (+18,9%)
- Ҳамкорбанк— 393,4 млрд сўм (+23,1%)
Топ учликдаги банкларнинг иккатиси давлат улуши мавжуд банклар ҳисобланади
Қозоғистон банклари – $1,3 миллиард соф фойда
Қозоғистондаги жами банклар сони Ўзбекистонга нисбатан анча камроқдир-- 21 та банк мавжуд. Шунга қарамасдан мазкур давлат банклари биринчи чоракда жами 664 млд тенге ёки $1,3 млрд соф фойда олган. Бу кўрсаткич Ўзбекистон банкларининг даромадидан беш баробар кўпроқдир.
Масалан, Halyk Bank якка ўзи 493,2 миллион доллар фойда кўрган бўлиб, бу Ўзбекистондаги барча банкларнинг умумий фойдасидан қарийб икки баробар юқоридир.
Humo тўлов тизимини сотиб олишга қизиқиш билдирган Kaspi Bank эса 249,6 миллион доллар, Forte Bank эса 101,7 миллион доллар фойда билан чоракни якунлаган.