Telegram навбатдаги янгиланишни тақдим этди
Эндиликда мессенжерда ноёб ҳадяларни харид қилиш, бир нечта ҳикояларни биргаликда жойлаш ва каналлардаги хабарларни автоматик таржима имконияти мавжуд.

Telegram навбатдаги янгиланишини тақдим этди. Эндиликда нойоб ҳадяларни харид қилиш, бир нечта ҳикояларни биргаликда жойлаш ва каналлардаги автоматик таржима имконияти мавжуд.
Маркетплейсда коллекцияланадиган ҳадяларни сотиб олиш
Январ ойида Telegram коллекцияланадиган ҳадяларни тақдим этган эди ва улар тез орада катта машҳурликка эришди.

Эндиликда, янги янгиланиш орқали Telegram фойдаланувчилари Юлдузлар ёрдамида бошқа фойдаланувчилардан юзлаб нойоб ҳадяларни хавфсиз ва қулай интерфейс орқали харид қилишлари мумкин.
Бу имконият нафақат коллекцияни бойитади, балки мавжуд ҳадяларни сотиш орқали янги Юлдузлар ишлаш имкониятини ҳам яратади.

Коллекцияланадиган ҳадяни сотиш учун профилингизни очинг, “Сотиш” тугмасини босинг ва нархни юлдузларда белгиланг. Рўйхатга олинган ҳадя маркетплейсда кўрсатилади ва профилингизда “Сотувда” ёрлиғи билан белгиланган бўлади. Агар фикрингиз ўзгарса, “Рўйхатдан чиқариш” тугмаси орқали ҳадяни сотувдан олиб ташлашингиз мумкин.
Бир нечта ҳикояни бирданига жойлаш

Энди Telegram ҳикоя муҳаррири ёрдамида бир нечта сурат ёки видеони бир вақтнинг ўзида танлаб, битта ҳикоялар кетма-кетлиги сифатида жойлашингиз мумкин. Бу саёҳат лавҳалари, мемлар ёки бошқа турдаги ҳикоялар яратишда жуда қулай.

Агар юкланётган видео 60 сониядан узун бўлса, Telegram муҳаррири уни автоматик тарзда бир нечта лаҳзага бўлиб, тартиб билан жойлайди.
Каналларда автоматик таржима
Аввал барча Telegram фойдаланувчилари хабарларни қўлда таржима қила олишарди, Premium фойдаланувчиларга эса бутун суҳбатларни автоматик таржима қилиш имконияти берилган эди.

Янги янгиланиш орқали канал эгалари эндиликда автоматик таржимани ёқиб, барча ташриф буюрувчиларга хабарларни ўз афзал тилида кўриш имконини яратиши мумкин. Бу эса ижодкорларга глобал аудиторияга чиқишда катта ёрдам беради.