12 895.550 so‘m

increase

15.200

14 338.560 so‘m

decrease

-196.910

159.380 so‘m

increase

2.700

12 895.550 so‘m

increase

15.200

1 кун аввал
Банк

Микрокредитбанк биринчи чоракдаги соф фойдаси 277 фоизга ўсди

Банк январь-март ойларида 24 миллиард сўм соф фойда қайд этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 277,1 фоизга ошган.

Микрокредитбанк биринчи чоракдаги соф фойдаси 277 фоизга ўсди
Фото: AI / Pinkod.uz

Микрокредитбанк 2025-йилнинг январь-март ойларига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банк чорак якунида 24 миллиард сўм соф фойда қайд этди.

Банкнинг жами активлари ҳозирда 26,2 триллион сўмни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан қарийб 2,7 триллион сўмга ошган. Банк мажбуриятлари ҳам 2,6 триллион сўмга кўпайиб, 22,6 триллион сўмга етди.

Молиявий натижаларга кўра, Микрокредитбанк ушбу даврда 1,1 триллион сўмлик фоизли даромад олган. Соф фоизли даромад эса 312,6 миллиард сўмни ташкил этди. Фоизсиз даромадлар миқдори эса 129,8 миллиард сўмни ташкил қилган.

Оператив харажатлардан аввал банкнинг соф даромади 361 миллиард сўмни ташкил этди. Ходимларга тўланган ойлик маош учун 126,4 миллиард сўм сарфланган. Шунингдек, банк давлат бюджетига 1,5 миллиард сўм миқдорида даромад солиғи тўлаган.

Барча харажатлар чегирилгач, Микрокредитбанк 24 миллиард сўм соф фойда қайд этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги 6,4 миллиард сўмлик фойдага нисбатан 277,1 фоизга ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+