12 099.720 so‘m

increase

15.620

14 223.220 so‘m

increase

25.610

148.900 so‘m

increase

2.180

12 099.720 so‘m

increase

15.620

4 соат аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари қанча даромад топади?

Pinkod нашри очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда фаолият юритадиган бир қанча ОАВларнинг 2024 йилдаги даромади, соф фойдаси ва тўлаган солиқларини ўрганди.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари қанча даромад топади?
Фото: AI / Pinkod.uz

Хусусий телеканаллар

ZO‘R TV

ZO‘R TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган TELERADIOKOMPANIYA ZO‘R МЧЖ 2024 йилда 203 млрд 776 млн сўм даромад топган. Шундан 71 млрд 197 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона 2024 йилда жами 37 млрд 180 млн сўм солиқ тўлаган.

Sevimli TV

Sevimli TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган MASTER MEDIA PRODUCTION AND BROADCAST МЧЖ 2024 йилда 233 млрд 261 млн даромад топган. Шундан 85 млрд 644 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона 2024 йилда жами 57 млрд 26 млн сўм солиқ тўлаган.

Milliy TV

Milliy TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган MILLIY TELEKANAL МЧЖ 2024 йилда 137 млрд 608 млн сўм даромад топган. Шундан 28 млрд 452 млн 500 сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона 2024 йилда жами 24 млрд 447 млн сўм солиқ тўлаган.

Uzreport TV

Uzreport TV телеканалининг юридик эгаси ҳисобланган UZREPORT AXBOROT AGENTLIGI МЧЖ 2024 йилда 64 млрд 630 млн сўм даромад топган. Шундан 909 млн 620 минг сўми соф фойда ҳисобланади.

Корхона 2024 йилда жами 10 млрд 723 млн сўм солиқ тўлаган.

Жадвал кўринишида умумий маълумот

Телеканал номи

Жами даромади (сўмда)

Соф фойдаси (сўмда)

Тўлаган солиқлари (сўмда)

ZO‘R TV203 776 234 30071 197 783 30037 180 311 200
Sevimli TV233 261 958 70085 644 309 40057 026 802 800
Milliy TV137 608 518 80028 452 169 50024 447 744 800
Uzreport TV64 630 516 000909 620 00010 723 966 000

Хусусий телеканаллар ичида энг кўп даромад топган, соф фойда олган ва солиқ тўлаган Sevimli TV бўлди.

Интернет-нашрлари

Kun.uz

Kun.uz интернет нашрининг муассиси ҳисобланган Web Expert МЧЖ 2024 йилда 26 млрд 42 млн сўм даромад топган. Шундан 10 млрд 816 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона ушбу даврда жами 7 млрд 578 млн сўм солиқ тўлаган.

Spot.uz

Spot.uz, Afisha.uz ва Zira.uz интернет нашрларининг муассиси ҳисобланган Afish Media МЧЖ 2024 йилда 17 млрд 608 млн сўм даромад топган. Шундан 7 млрд 786 млн сўм соф даромад ҳисобланади.

Корхона ушбу даврда қанча солиқ тўлаганини аниқлашнинг имкони бўлмади.

Gazeta.uz

Gazeta.uz интернет нашрининг муассиси ҳисобланган Gazeta News МЧЖ 2024 йилда 12 млрд 944 млн сўм даромад топган. Шундан 1 млрд 535 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона ушбу даврда жами 2 млрд 708 млн сўм солиқ тўлаган.

Repost.uz

Repost.uz интернет нашрининг муассиси ҳисобланган DT MEDIA CO МЧЖ 2024 йилда 21 млрд 590 млн сўм даромад топган. Шундан 403 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона ушбу даврда жами 2 млрд 201 млн сўм солиқ тўлаган.

Podrobno.uz

Podrobno.uz интернет нашрининг муассиси ҳисобланган AH PODROBNO МЧЖ 2024 йилда 3 млрд 565 млн сўм даромад топган. Шундан 1 млрд 636 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона ушбу даврда жами 823 млн сўм солиқ тўлаган.

Uznews.uz

Uznews.uz интернет нашрининг муассиси ҳисобланган NEWS MEDIA GROUP ХК 2024 йилда 5 млрд 655 млн сўм даромад топган. Шундан 3 млрд 649 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона ушбу даврда жами 978 млн сўм солиқ тўлаган.

Darakchi.uz

Darakchi.uz интернет нашрининг муассиси ҳисобланган DARAKCHI INFORM SERVIS МЧЖ 2024 йилда 9 млрд 830 млн сўм даромад топган. Шундан 1 млрд 251 млн сўм соф фойда ҳисобланади.

Корхона ушбу даврда қанча солиқ тўлаганини аниқлашнинг имкони бўлмади.

Жадвал кўринишида умумий маълумот

ОАВ номи

Жами даромади (сўмда)

Соф фойдаси (сўмда)

Тўлаган солиқлари (сўмда)

Kun.uz26 042 835 00010 816 659 0007 578 276 500
Spot.uz17 608 067 0007 786 345 000
Gazeta.uz12 944 897 0001 535 828 0002 708 822 000
Repost.uz21 590 503 870403 543 4502 201 055 608
Podrobno.uz3 565 848 4801 636 987 240823 550 000
Uznews.uz5 655 625 5103 649 350 950978 936 652
Darakchi.uz9 830 452 0001 251 146 000

Интернет-нашрлари орасида энг кўп даромад топган, соф фойда олган ва солиқ тўлаган Kun.uz бўлди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+