12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

14 660.770 so‘m

increase

40.100

159.780 so‘m

decrease

-0.160

12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

01 май, 16:19
Иқтисодиёт

Олмалиқ конь-металлургия комбинати биринчи чоракда қарийб 2 трлн сўм соф фойда олди

Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича бу кўрсаткич 154 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Корхонанинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,3 фоизга ёки 507,6 миллиард сўмга ошган. 

Олмалиқ конь-металлургия комбинати биринчи чоракда қарийб 2 трлн сўм соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

Олмалиқ конь-металлургия комбинати(ОКМК) 2025 йил биринчи чораги бўйича молиявий ҳисоботини тақдим қилди. Унга кўра, комбинат дастлабки уч ойликни қарийб 2 млрд сўмлик соф фойда билан якунлаган. Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича бу кўрсаткич қарийб 153,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Ҳисоботга кўра, корхонанинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,3 фоизга ёки 507,6 миллиард сўмга ошган. 

ОКМК балансидаги жами активлар 78 триллион сўмга етган бўлиб, чорак бошидан буён 4,9 триллион сўмга кўпайган. Компаниянинг тақсимланмаган фойдаси эса 12 триллион сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, маҳсулотларни сотишдан тушган соф даромад ҳам сезиларли даражада ошган. У 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 36,7 фоизга кўпайиб, 9,1 триллион сўмни ташкил этди. Бироқ даромаддаги бундай ўсишга қарамай, компания ушбу чоракда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кам даромад солиғи тўлаган. Жами даромад солиғи миқдори 453 миллиард сўмни ташкил қилган.

Умуман олганда, барча харажатлар чегириб ташлангач, ОКМК 2025 йилнинг биринчи чорагини 1 триллион 987 миллиард сўмлик соф фойда билан якунлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+