12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

14 660.770 so‘m

increase

40.100

159.780 so‘m

decrease

-0.160

12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

29 апрель, 15:24
Иқтисодиёт

Март ойида автомобиль бозори қандай ўзгарди?

Мазкур ойда автомобиль савдоси 3%га камайди (76,8 минг дона), бироқ хорижий енгил автомобиллар 28%га, фойдаланилган электромобиллар эса 10%га ошди.

Март ойида автомобиль бозори қандай ўзгарди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Март ойида автомобиль бозорида қисқа муддатли пасайиш кузатилган бўлса-да, айрим сегментларда ўсиш давом этмоқда. 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан эълон қилинган таҳлилга кўра, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси 3%га камайиб, 76,8 минг донани ташкил этди. 

Шунга қарамай, хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ҳамда фойдаланилган электромобиллар сегментларида барқарор ўсиш кузатилди.

Енгил автомобиллар

Март ойида енгил автомобиллар савдоси бир ой аввалгига нисбатан 3,4%га қисқариб, 65 минг дона атрофида бўлди.

Бирламчи бозор

Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида савдолар 6%га камайиб, 22,4 минг донани ташкил этди. Бироқ, йиллик кўрсаткичларга қараганда, ушбу сегментда 3%лик ўсиш қайд этилди.

Иккиламчи бозор

Иккиламчи бозорда эса март ойида савдо ҳажми 2%га пасайиб, 42,5 минг донани ташкил этди. Шунга қарамай, фойдаланилган электромобиллар бозори ижобий динамикани сақлаб қолмоқда — бу сегментда савдолар 10%га ошиб, 1,8 минг донага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч бараварга кўпдир.

Хорижий енгил автомобиллар

Ўзбекистон бозорида хорижий енгил автомобилларга бўлган талаб ортишда давом этмоқда. Март ойида ушбу сегментда савдо ҳажми 28%га ошиб, 2,7 минг донани ташкил этди. Йиллик ҳисобда бу ўсиш 13%ни ташкил қилмоқда.


Аввалроқ, Pinkod Ўзбекистонга қилинадиган автомобиль импорти март ойида кескин камайгани ҳақида хабар берган эди

Биргина март ойида автомобиллар импорти 1,6 баробарга камайган. Жорий йилнинг биринчи чораги якуни бўйича эса мамлакатга олиб келинган автомобиллар сони 3,2 баробарга, импорт қиймати эса 4,2 баробарга қисқарган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+