12 581.730 so‘m

decrease

-71.750

14 764.660 so‘m

decrease

-106.980

158.340 so‘m

decrease

-1.410

12 581.730 so‘m

decrease

-71.750

4 кун аввал
Банк

Микрокредитбанк ярим йилда 49 млрд сўм соф фойда кўрди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори — 2024 йилнинг январь-июнь ойларида банк соф фойдаси атиги 3,5 миллиард сўмни ташкил қилган эди. Соф фойдадаги ўсиш 1 293 фоизни ташкил қилмоқда.

Микрокредитбанк ярим йилда 49 млрд сўм соф фойда кўрди

Микрокредитбанк 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. 

Унга кўра, банк олти ой давомида 49 миллиард сўм соф фойда кўрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори — 2024 йилнинг январь-июнь ойларида банк соф фойдаси атиги 3,5 миллиард сўмни ташкил қилган эди. Натижада, соф фойда 1293 фоизга ошган.

Банк мазкур даврда 2,5 триллион сўмлик фоизсиз даромад олган. Бу ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,2 фоизга кўпроқдир. Фоизли даромадлар эса 752,9 миллиард сўмни ташкил этган.

Шунингдек, банк ходимларининг ойлик иш ҳақи ва бошқа харажатлари учун 296,2 миллиард сўм сарфлаган. Давлат бюджетига эса 13,6 миллиард сўм миқдорида даромад солиғи тўланган.

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Микрокредитбанкънинг умумий кредит портфели 19,6 триллион сўмни ташкил этган. Шундан 1,3 триллион сўм ёки 6,5 фоизи муаммоли кредитлар (NPL – non-performing loans) ҳисобланади.


Аввалроқ, Pinkod “Ипотека банк” биринчи ярим йилликда қарийб 400 млрд сўм зарар кўргани ҳақида ёзган эди

Шунингдек, банклар молиявий кўрсаткичлари, шу жумладан, соф фойдаси ҳақидаги муҳим маълумотлар билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+