12 055.900 so‘m

increase

44.250

13 572.530 so‘m

increase

109.870

144.160 so‘m

increase

0.990

12 055.900 so‘m

increase

44.250

4 кун аввал
Банк
185

Иқтисодчи Ботир Қобилов InFinBank кузатув кенгаши таркибига кирди

InFinBank акциядорлари иқтисодчи Ботир Қобиловни банк кузатув кенгашининг мустақил аъзоси этиб сайлади. У 9 октябрдан ваколати муддатидан олдин тугатилган Шуҳрат Мирзараҳимов ўрнини эгаллади. Ҳарвард бизнес мактабида PhD даражасини олган Қобилов ҳозир Далласдаги Техас университетида ассистент-профессор бўлиб ишлайди.

Иқтисодчи Ботир Қобилов InFinBank кузатув кенгаши таркибига кирди

InFinBank акциядорлари иқтисодчи Ботир Қобиловни банк кузатув кенгашининг мустақил аъзоси этиб сайлади. Унинг ваколати 9 октябрдан бошланиб, уч йиллик муддат якунида ўтказиладиган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача давом этади.

Қарор банк акциядорларининг 8 октябрь куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган. Қобилов кузатув кенгашида Шуҳрат Мирзараҳимов ўрнини эгаллади.

Ботир Қобилов 2024 йилдан буён АҚШнинг Техас университети Даллас кампусида бухгалтерия ҳисоби бўйича ассистент-профессор сифатида ишлайди. У 2024 йилда Ҳарвард бизнес мактабида PhD даражасини олган, Дюк университетида иқтисодиёт бўйича магистратура ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида банк иши ва молия йўналишида бакалавриатни тамомлаган.

Иқтисодчи аввал Ўзбекистон Марказий банкида етакчи иқтисодчи сифатида ишлаган. Ҳозир у Марказий банк ҳузуридаги Тадқиқот кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+