12 123.380 so‘m

increase

51.350

14 094.640 so‘m

increase

77.810

149.190 so‘m

increase

1.180

12 123.380 so‘m

increase

51.350

1 кун аввал
Иқтисодиёт

Хусусий олий таълим муассасалари қанча даромад топмоқда?

Pinkod Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор нодавлат олий таълим муассасаларининг 2024 йилдаги даромади, соф фойдаси ва тўлаган солиқларини ўрганди.

Хусусий олий таълим муассасалари қанча даромад топмоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

 

1. Тошкент кимё халқаро университети 2024 йилда 1,5 трлн сўм (1 523 947 978 000 сўм ) даромад топган. Соф даромади эса 1,4 трлн сўмни (1 419 679 149 000 сўм) ташкил этган. 

Университет 2024 йилда 36,6 млрд сўм (36 663 121 000 сўм) солиқ тўлаган.

2. Алфраганус университети 2024 йилда 443 млрд сўм (443 017 980 150 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 300 млрд сўмни (300 098 368 300 сўм) ташкил этган.

Университет 2024 йилда 31,8 млрд сўм (31 891 285 070 сўм) солиқ тўлаган.

3. Тошкент амалий фанлар университети 2024 йилда 262,8 млрд сўм (262 887 580 000 сўм) даромад топган. Соф фойдаси эса 115,8 млрд сўмни (115 831 133 000 сўм) ташкил этган.

Университет 2024 йилда 36,2 млрд сўм (36 286 567 000 сўм) солиқ тўлаган.

4. Осиё халқаро унивеситети 2024 йилда 211,1 млрд сўм (211 197 078 710 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 152,6 млрд сўмни (152 660 000 550 сўм) ташкил этган.

Университет 2024 йилда қанча солиқ тўлаганини аниқлашнинг имкони бўлмади.

5. TMC Institute 2024 йилда 135,5 млрд сўм (135 559 415 000 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 56 млрд сўмни (56 054 147 000 сўм) ташкил этган.

Институт 2024 йилда қарийб 6,3 млрд сўм (6 287 697 000 сўм) солиқ тўлаган.

6. Зармед унивеситети 2024 йилда 114,3 млрд сўм (114 380 035 900 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 85,4 млрд сўмни (85 488 080 400 сўм) ташкил этган.

Университет 2024 йилда 4,6 млрд сўм (4 681 389 900 сўм) солиқ тўлаган.

7. Oriental унивеситети 2024 йилда 109,4 млрд сўм (109 492 368 000 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 32,5 млрд сўмни (32 579 207 000 сўм) ташкил этган.

Университет 2024 йилда 16,4 млрд сўм (16 479 365 525 сўм) солиқ тўлаган.

8. Central Asian University (собиқ Акфа университети) 2024 йилда 103,4 млрд сўм (103 479 606 720 сўм) даромад топган. CAU ўтган йилни -29 млрд сўм (29 152 838 130 сўм) зарар билан якунлаган.

Университет 2024 йилда 15,5 млрд сўм (15 548 537 670 сўм) солиқ тўлаган.

9. Халқаро нордик университети 2024 йилда 62,8 млрд сўм (62 898 409 440 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 19,5 млрд сўмни (19 565 964 840 сўм) ташкил этган.

Университет 2024 йилда 6,8 млрд сўм (6 857 123 440 сўм) солиқ тўлаган.

10. Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти 2024 йилда 55,1 млрд сўм (55 106 936 140 сўм) даромад топган. Соф даромади эса 13,1 млрд сўмни (13 133 949 280 сўм) ташкил этган.

Институт 2024 йилда 4,2 млрд сўм (4 209 040 560 сўм) солиқ тўлаган.

Жадвал кўринишида умумий маълумот

ОТМ номи

Жами даромади (сўмда)

Соф фойдаси (сўмда)

Тўлаган солиқлари (сўмда)

Тошкент кимё халқаро университети1 523  947 978 0001 419  679  149 00036 663 121 000
Алфраганус университети447 017 980  150300 098 368 30031 891 285 070 
Тошкент амалий фанлар университети262 887 580 000115 831 133 00036 286 567 000
Осиё халқаро унивеситети211 197 078 710152 660 000 550
TMC Institute135 559 415 00056 054 147 0006 287 697 000
Зармед унивеситети114 380 035 90085 488 080 4004 681 389 900
Oriental унивеситети109 492 368 00032 579 207 00016 479 365 525
Central Asian University103 479 606 720-29 152 838 13015 548 537 670
Халқаро нордик университети62 898 409 44019 565 964 8406 857 123 440
Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти55 106 936 14013 133 949 2804 209 040 560

Очиқ манбалардаги маълумотлар таҳлилига кўра, 2024 йилда энг кўп даромад топган, соф фойда олган ва солиқ тўлаган Тошкент кимё халқаро университети бўлди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+