12 136.920 so‘m

increase

14.850

14 191.700 so‘m

increase

4.030

159.990 so‘m

increase

3.600

12 136.920 so‘m

increase

14.850

8 соат аввал
Иқтисодиёт
48

Хитой яна етакчи: 2025 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $81 млрддан ошди

2025 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 81,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 20,7 фоизга ўсди. Савдо ҳажмининг 21,2 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган. Жами давлатлар билан экспорт 33,8 млрд долларни, импорт эса 47,4 млрд долларни ташкил этди.

Хитой яна етакчи: 2025 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $81 млрддан ошди
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил январь–декабрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81,2 млрд АҚШ долларига етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтириб ўтилган

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 14 млрд долларга ёки 20,7 фоизга кўпдир. Савдо айланмасида экспорт ҳажми 33 812,3 млн АҚШ долларига (2024 йилга нисбатан 24,0 % га ўсди) ва импорт ҳажми 47 354,5 млн АҚШ долларига (18,5 % ўсиш) етди. Ҳисобот даврида ташқи савдо баланси 13 542,2 млн АҚШ доллари миқдорида манфий сальдо билан шаклланди.

Ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорлар

Ўзбекистон ўтган йилда жаҳоннинг 210 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Ташқи савдо айланмасининг энг катта қисми, яъни 21,2 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келди.

Энг йирик 5 та савдо ҳамкори (ТСА ҳажми):

  1. Хитой – 17,2 млрд доллар (экспорт ва импортдаги умумий етакчи).
  2. Россия – 13,0 млрд доллар.
  3. Қозоғистон – 5,0 млрд доллар.
  4. Туркия – 3,0 млрд доллар.
  5. Корея Республикаси – 1,7 млрд доллар.

Шунингдек, Афғонистон ($1,7 млрд), Германия ($1,4 млрд) ва Франция ($1,4 млрд) билан савдо алоқалари ҳам сезиларли даражада фаоллашган.

Экспорт ҳажми

Экспортнинг асосий қисмини номонетар олтин ташкил этди. Унинг ҳажми 9,9 млрд долларга етиб, 2024 йилга нисбатан 32,3% га ўсган. Бу умумий экспортнинг 29,3 фоизини ташкил қилади.

Хизматлар экспорти 9,8 млрд доллар (28,9% улуш) бўлиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 29% га ошди. Бунинг тенг ярми, яъни 50 фоизи туризм (сафарлар) ҳиссасига тўғри келади. 

Ундан 4,2 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлиб, бу умумий ҳажмнинг 11,8 фоизини ташкил этди. Йил давомида 2,1 млрд долларлик (ўсиш 36,9%) мева ва сабзавотлар хорижга сотилди. Жами 2,16 млн тонна маҳсулот экспорт қилинган.

Ўзбекистон маҳсулотлари ва хизматлари асосан Россия (12,8%), Хитой (7,3%), ва Қозоғистон (4,6%) бозорларига йўналтирилган.

Импорт ҳажми 

Импортнинг энг катта қисми – 33,8 фоизи ёки 16 млрд доллари айнан шу тоифага тўғри келади. Бу мамлакатда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш жараёни фаол эканлигини англатади. Шунингдек, саноат товарлари импорт ҳажми 7,3 млрд доллар (15,3% улуш). 

Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 3,7 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 23,5% га ошган. Минерал ёқилғи импорти 4,0 млрд долларга етган. Хусусан, газ импорти (табиий ёки сунъий) 1,66 млрд долларни ташкил қилган.

Мамлакатга кириб келаётган товарларнинг 31,2 фоизи Хитойдан, 18,3 фоизи Россиядан келтирилган. Хитойдан импорт ҳажми 14,8 млрд долларни ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+