11 790.790 so‘m

increase

12.340

13 285.860 so‘m

increase

86.930

137.780 so‘m

decrease

-0.570

11 790.790 so‘m

increase

12.340

2 соат аввал
Иқтисодиёт
30

Wildberries Ўзбекистонда $140 млнлик логистика мажмуаси қуради

Wildberries Тошкент вилоятида 180 минг квадрат метр майдонга эга “A” классдаги логистика мажмуасини қуради. Лойиҳа қиймати қарийб 140 млн доллар бўлиб, қурилишни октябрь охирида бошлаш, мажмуани эса 2027–2028 йилларда ишга тушириш режалаштирилган.

Wildberries Ўзбекистонда $140 млнлик логистика мажмуаси қуради

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Wildberries Тошкент вилоятида янги логистика мажмуаси қуриш бўйича инвестиция шартномасини имзолади. Ҳужжат 6 октябрь куни Фарғонада ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг учинчи йиғилиши якунида тузилган.

Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Боғзор” маҳалласида 180 минг квадрат метрли “A” классдаги логистика мажмуаси барпо этилади. Лойиҳа қиймати қарийб 140 млн долларга баҳоланмоқда ва уни 2027–2028 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

Wildberries матбуот хизматига кўра, мажмуа 67,3 гектарлик ер майдонида жойлашади. Ҳозир лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда, қурилиш ишларини эса 2026 йил октябрь охирида бошлаш режалаштирилган.

Лойиҳа ишга тушгач, мажмуанинг ўзида ва унга боғлиқ йўналишларда қарийб 7,5 мингта иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, камида 2 минг киши махсус таълим дастурлари асосида тайёрланади.

Компания янги логистика хаби Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий бозорларга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтиришини ҳам таъкидлаган. Мажмуа Wildberries’нинг мамлакатдаги омбор инфратузилмасини кенгайтириш билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар экспортини қўллаб-қувватлаш учун ҳам ишлатилиши кўзда тутилган.

Аввал лойиҳа $150 млнга баҳоланган эди

Wildberries’нинг Ўзбекистондаги янги логистика маркази қурилиши ҳақида аввал ҳам маълум қилинган. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги июнь ойида компания Тошкент вилоятидаги логистика марказига 150 млн доллар инвестиция қилишини билдирган эди.

Ҳозир имзоланган инвестиция шартномаси бўйича эса лойиҳа қиймати 140 млн доллар сифатида кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, июнь ойида Wildberries & Russ бош директори Роберт Мирзоян Ўзбекистонда Марказий Осиё учун йирик логистика хаби яратиш ва мамлакатдаги инфратузилмага 300 млн доллардан ортиқ сармоя киритиш режасини маълум қилган эди. Ўшанда бу режа нафақат битта омбор, балки саралаш маркази ва бошқа логистика инфратузилмасини ҳам қамраб олиши айтилган.

Wildberries Ўзбекистон бозорига 2022 йилда кирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+