UzNIF IPO’си ҳажми қўшимча жойлаштириш ҳисобига $691,5 млнга етди
UzNIF IPO’сининг ягона глобал координатори Jefferies International Limited қўшимча жойлаштириш опциони — greenshoe option тўлиқ амалга оширилганини маълум қилди. Опцион доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган 3,51 млн дона GDR ҳар бири $25 дан жойлаштирилди. Натижада IPO’нинг умумий ҳажми $691,5 млнга, эркин муомаладаги акциялар улуши эса 35 фоизга етди.

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг (UzNIF) IPO жараёнида ягона глобал координатор сифатида иштирок этган Jefferies International Limited қўшимча жойлаштириш опциони — greenshoe option тўлиқ амалга оширилганини маълум қилди.
Мазкур опцион доирасида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тақдим этилган қўшимча 3,51 млн дона глобал депозитар тилхат — GDR жойлаштирилди.
GDR’лар ҳар бири $25 дан сотиб олинди. Бу нарх IPO доирасида белгиланган бошланғич жойлаштириш нархига тенг. Битимнинг умумий қиймати қарийб $87,9 млнни ташкил этди. Опцион бўйича ҳисоб-китоблар 22 май куни якунланиши кутилмоқда.
Натижада UzNIF IPO’сининг умумий ҳажми $603,6 млн дан $691,5 млн га етди. Фонд акцияларининг эркин муомаладаги улуши эса 31 фоиздан 35 фоизгача ошди.
UzNIF портфелидаги компаниялар:










