1 соат аввал
116
Туронбанк бошқаруви раиси жиноятда гумонланиб, қўлга олинди — ОАВ
Туронбанк бошқаруви раиси Чори Мирзаев йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланиб, қўлга олингани хабар қилинмоқда. Kun.uz маълум қилишича, у Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушланган.

Бу ҳақда Kun.uz ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, Чори Мирзаев йирик миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда гумонланмоқда. Kun.uz ушбу маълумотни ўз манбаси ҳам тасдиқлаганини билдирган.
Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён Туронбанк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган. У 1971 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.
Ҳозирча прокуратура томонидан Мирзаевнинг ушлангани юзасидан расмий баёнот берилгани ҳақида маълумот йўқ.









