11 797.460 so‘m

increase

22.540

13 608.370 so‘m

increase

20.110

139.770 so‘m

increase

0.600

11 797.460 so‘m

increase

22.540

02 июнь, 17:11
Банк
485

“Трастбанк” Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар юз берди

“Трастбанк” акциядорлари банк Кузатув кенгаши аъзолари сонини 7 нафардан 9 нафарга оширишни маъқуллади. Кенгаш таркибига Жасурбек Атаниязов ва Михаил Давыдкин номзодлари киритилиши белгиланган.

“Трастбанк” Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар юз берди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Трастбанк” ХАБ акциядорлари банк Кузатув кенгаши аъзолари сонини 7 нафардан 9 нафарга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Кенгаш таркибига қўшимча равишда Жасурбек Атаниязов ва Михаил Давыдкин номзодлари киритилиши режалаштирилмоқда.

“Трастбанк” ХАБ акциядорларининг 22 май куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида Кузатув кенгаши таркибини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш баённомасига кўра, банк акциядорлари реестридаги ўзгаришлардан сўнг 18 май ҳолатига банк акциядорлари сони 1 188 нафарга етган. Амалдаги тартибга мувофиқ, акциядорлари сони 1 минг нафардан ортиқ бўлган жамиятларда Кузатув кенгаши камида 9 кишидан иборат бўлиши керак. Шу сабабли кенгаш таркибини 7 нафардан 9 нафарга ошириш таклиф қилинган.

Мазкур масала бўйича акциядорлар Кузатув кенгаши сонини 9 кишидан иборат этиб белгилашни бир овоздан маъқуллаган.

Шунингдек, Кузатув кенгаши таркибига қўшимча равишда Жасурбек Ҳамидович Атаниязов ва Михаил Викторович Давыдкин номзодлари киритилиши белгиланган. Уларнинг номзодлари Марказий банк билан келишилганидан ҳамда банк уставига тегишли ўзгартиришлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кенгаш таркибига киритилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+