12 047.450 so‘m

increase

26.550

14 099.130 so‘m

increase

110.410

151.900 so‘m

decrease

-3.590

12 047.450 so‘m

increase

26.550

14 апрель, 13:05
Иқтисодиёт
502

Трамп смартфонлар ва бошқа электрон қурилмаларни юқори бож тарифлардан озод қилди

Маълум бўлишича ушбу истиснолар Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга ҳам тааллуқли.

Трамп смартфонлар ва бошқа электрон қурилмаларни юқори бож тарифлардан озод қилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Доналд Трамп АҚШга импорт қилинадиган смартфон, компьютер ва бошқа электрон қурилмаларни ўзи жорий қилган божлардан озод қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу истиснолар Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга ҳам тааллуқли. Трамп маъмурияти аввалроқ мазкур мамлакатга нисбатан 145 фоизлик божлар жорий қилган эди.

Доналд Трампнинг Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида таъкидланишича, мазкур тоифадаги маҳсулотлар тўлиқ божлардан озод қилинмаган ва компаниялар ҳали ҳам 20 фоиз миқдорида бож тўлашда давом этади.

Мазкур пасайтиришлар 390 миллиард долларлик импортга, шу жумладан Хитойдан олиб кириладиган 101 миллиард доллардан ортиқ маҳсулотларга тааллуқлидир.

Умуман олганда, бу истиснолар 2024 йилда Хитойдан АҚШга импорт қилинган маҳсулотларнинг тахминан 22 фоизини ташкил этган истеъмол электроникаси ва яримўтказгичларни ўз ичига олади.

Хитой томони бу янгиликни аввалги хатоларни тузатиш йўлидаги кичик қадам сифатида баҳолаган.

Мазкур хабар эълон қилинганидан сўнг, таъминот занжири Хитойга боғлиқ бўлган, айниқса Apple каби технология гигантларининг акциялари тезликда ўсмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+