12 178.850 so‘m

increase

49.840

14 053.180 so‘m

increase

84.200

146.540 so‘m

decrease

-1.450

12 178.850 so‘m

increase

49.840

6 соат аввал
Иқтисодиёт
28

Temu вакиллари билан 6 марта учрашув ўтказилди, аммо натижа бўлмади — ИЛМА вакили

Ўзбекистон Temu маркетплейсининг ҳозирги форматда ишлашидан манфаатдор эмас. 

ИЛМА расмийси Камронбек Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, платформа блокланганидан сўнг харидлар ҳажми 95 фоизга камайган. 

Компания вакиллари билан кўп сонли музокаралар ўтказилган бўлса-да, солиқ талаблари масаласи очиқ қолмоқда.

Temu вакиллари билан 6 марта учрашув ўтказилди, аммо натижа бўлмади — ИЛМА вакили
Фото: AI/Pinkod.uz

ИЛМА (Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги) Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Камронбек Муҳаммадиев Ўзбекистондаги Temu маркетплейси фаолиятига изоҳ берди. Бу ҳақда Kursiv Узбекистан мухбири хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Temu маркетплейсининг ҳозирги форматда ишлашидан манфаатдор эмас. Асосий сабаб — компания томонидан маҳаллий қонунчиликка, жумладан, солиқ талабларига риоя қилинмаётганидир.

“Биз компанияга қоидаларни бир неча бор тушунтирдик. Тему вакиллари Агентлигимизга тахминан олти марта — витсе-президент даражасида, ўз делегацияси билан келишди. Биз бошқа давлат органлари, жумладан, солиқ хизмати ва тегишли идоралар иштирокида учрашувлар ташкил қилдик. 

Ҳар сафар уларга бир хил маълумот етказилди: қоидалар ўзгармайди, ҳаммаси шаффоф ва очиқ. Солиқ мажбуриятлари ҳеч қаерга йўқолгани йўқ — улар тўпланиб бормоқда”, — деди Муҳаммадиев.

Ҳар бир учрашувдан сўнг компания вакиллари талабларга рози бўлишган, бироқ кейинчалик алоқани тўхтатишган.

Ҳозирда платформа фаолияти блокланганидан кейин амалда чекланган.

“Харидлар ҳажми тахминан 95% га камайди. Фойдаланувчиларнинг кичик бир қисми VPN орқали буюртма беришда ва халқаро карталар билан тўлов қилишда давом этмоқда. Бироқ логистика билан боғлиқ муаммолар туфайли кўплаб товарлар харидорларга етиб бормаяпти”, — дея таъкидлади ИЛМА вакили.

Агентлик халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёр, аммо фақат қонун талабларига риоя қилинган тақдирдагина. ИЛМА вакилининг сўзларига кўра, инсофли иштирокчилар бозорга чиқишдан аввал талабларни аниқлаштириб, барча зарур жараёнлардан ўтишади ва қонуний иш бошлашади.

Бундан ташқари, йирик компаниялардан инфратузилмага инвестиция киритиш кутилмоқда: омборхоналар, логистика ва рақамли тизимларни ривожлантириш, шунингдек, хизматларни нафақат Тошкентда, балки ҳудудларда ҳам кенгайтириш.

«Ишлашни хоҳлашадими — марҳамат. Лекин фақат қонун доирасида. Ҳамма тенг ва белгиланган қоидаларга риоя қилишга мажбур», — дея хулоса қилди ИЛМА вакили.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+