12 149.840 so‘m

increase

7.740

14 003.910 so‘m

decrease

-76.070

151.100 so‘m

increase

0.570

12 149.840 so‘m

increase

7.740

10 февраль, 10:21
Иқтисодиёт
411

Соҳибжон Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди

Президент қарори билан Соҳибжон Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди. Агентликнинг аввалги раҳбари Акмалхон Ортиков январь ойида коррупция билан боғлиқ текширувлар ортидан лавозимидан озод этилган эди.

Соҳибжон Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат активларини бошқариш агентлигига (Давактив) янги директор тайинлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди

Президент қарори билан Муродов Соҳибжон Ғофуржонович Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давактив) директори лавозимига тайинланди.

Соҳибжон Муродов 1987 йилда туғилган, олий маълумотли. У Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини ҳамда Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ракат филиалида жамғарма касса кассири лавозимида бошлаган. 2013–2017 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида турли лавозимларда ишлаган.

2017–2021 йиллар давомида Ҳисоб палатасида етакчи инспектор ва бош инспектор лавозимларида фаолият юритган. 2021 йилдан буён “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” АЖ директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Январь ойи охирида Давактивнинг аввалги раҳбари Акмалхон Ортиков кенг кўламли текширувлар натижасида аниқланган коррупция ва талон-торож ҳолатлари сабаб лавозимидан озод этилганди.

Хусусан, Давактив мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 млрд сўм бўлган ер участкасини ёпиқ аукционга қўйиб, уни 120 млрд сўмга сотган.

PressUzb маълумотларига кўра, Акмалхон Ортиков қамоққа олинган. Хабарга кўра, терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+