12 072.960 so‘m

increase

52.480

14 177.280 so‘m

increase

128.950

161.170 so‘m

increase

2.400

12 072.960 so‘m

increase

52.480

2 соат аввал
Иқтисодиёт
28

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид пул ювиш иши бўйича суд жараёнини тўхтатди

Швейцария Федерал жиноий суди Гулнора Каримовага қарши пул ювиш ва жиноий гуруҳ тузиш бўйича очилган ишни тўхтатди. Суд бу қарорни Каримованинг Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётгани сабабли суд мажлисларида шахсан иштирок эта олмаслиги ва ҳукм ўқилгунга қадар айбловлар бўйича жавобгарлик муддатининг тугаши билан изоҳлади.

Швейцария суди Гулнора Каримовага оид пул ювиш иши бўйича суд жараёнини тўхтатди

Швейцариянинг Федерал жиноий суди Гулнора Каримовага нисбатан пул ювиш бўйича суд ишини унинг Ўзбекистонни тарк эта олмаслиги сабабли тўхтатди.

Суднинг маълум қилишича, айбловлар бўйича жавобгарлик муддати тугашидан олдин ҳукм чиқаришнинг имкони йўқ. Бу ҳақда Швейцариянинг SRF телерадиокомпанияси судьяга таяниб хабар берди.

Аввал айбловларни рад этган Гулнора Каримова пора олиш ва “Офис” деб номланган жиноий тузилмани бошқаришда айбланмоқда. Унга кўра, ушбу тузилма 2005–2013 йиллар давомида юзлаб миллион доллар маблағни Швейцариядаги ҳисоб рақамларига йўналтирган.

Бу кейс Швейцария жиноий одил судлови тарихида биринчи марта Федерал жиноят суди тингловларни ўтказиш учун хорижга сафар қилгани билан ажралиб туради.

Каримованинг адвокати Грегуар Манжя Reuters агентлигига берган изоҳида, “Бугунги қарор Швейцария қонунчилигига кўра оқловга тенг,” деди.

Адвокатнинг айтишича, суд жараёнини давом эттиришга доимий тўсқинлик мавжуд. Бунинг сабаби Каримова 2014 йилдан бери Ўзбекистонда 13 йил-у 4 ойлик жазо муддатини ўтамоқда. У камида 2028 йил декабрь ойигача жазони ижро этиш муассасида сақланади.

Шу билан бирга, Швейцария Бош прокуратураси илгари сурган айбловлар бўйича жавобгарлик муддати ҳам ўша йил давомида тугайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+