11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

6 соат аввал
Иқтисодиёт
76

Рустам Раҳматов IMAN бош директорлигидан кетади

Рустам Раҳматов компаниянинг кундалик бошқарувини мутахассисларга топшириб, кузатув кенгашига ўтади. Аввалроқ IFCB кенгаши аъзоси Маҳмуд Усмон унинг раҳбарликдан кетишини талаб қилганини айтган эди. Янги бош директор ким бўлиши ва алмашинув санаси ҳозирча очиқланмаган.

Рустам Раҳматов IMAN бош директорлигидан кетади

IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов бош директорликни топшириб, фаолиятини кузатув кенгаши аъзоси сифатида давом эттиради. Бу ҳақда компаниянинг расмий баёнотида маълум қилинди.

Ижро бошқаруви тажрибали мутахассисларга ўтказилиши айтилган. Янги раҳбар ким бўлиши ва алмашинув қачон амалга ошиши ҳозирча очиқланмаган. Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари таркиби яқин кунларда эълон қилинади.

Аввалроқ IFCB кенгаши аъзоси Маҳмуд Усмон Раҳматовнинг компания раҳбарлигидан кетиши ва ўрнига бошқа раҳбар тайинланишини талаб қилганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Раҳматовни қўллаб-қувватлаган маслаҳатчилар ҳам унга “Сиз кетмасангиз бўлмайди”, деган. Усмон айрим мутахассислар Раҳматов кетмагани сабабли компанияни тарк этганини ҳам даъво қилган.

Бошқарувдаги ўзгаришлар IFCB компания фаолиятини ислом молияси мезонларига мувофиқ эмас деб баҳолаб, ҳамкорликни тўхтатганидан кейин эълон қилинди. Кенгаш инвесторлар маблағларидан фойдаланиш, автомобиллар хариди ва бошқарув харажатлари бўйича эътирозлар билдирган эди.

IMAN янги баёнотида 20 млн долларлик камомад мавжудлигини рад этди, бироқ айрим молиявий амалиётларда хатолар бўлганини тан олди. Компанияга кўра, Раҳматов учун олинган Mercedes сотилиб, маблағлар фондга қайтарилган, BYD бўйича қарздорлик эса ёпилган. Бошқарувчи компаниянинг фонд олдидаги 2,97 млн долларлик қарзини ноябрдан бошлаб олти ой ичида қайтариш ваъда қилинган.

Шунингдек, IMAN уч нафар олимдан иборат шаръий кенгаш тузишини билдирди. “Usmani’s” компанияси билан ташқи шаръий аудит бошланган, мустақил молиявий аудиторларни жалб қилиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Текширув натижаларини тўлиқ очиқлаш ваъда қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+