11 846.570 so‘m

increase

37.380

13 240.910 so‘m

increase

34.690

138.950 so‘m

increase

0.800

11 846.570 so‘m

increase

37.380

1 соат аввал
Банк
46

Қаҳрамонжон Олимов ANORBANK Кузатув кенгашидан чиқиш учун ариза берди

ANORBANKнинг 49,4 фоиз акциясига эгалик қилувчи Қаҳрамонжон Олимов банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқиш учун ариза берди. Масала 28 октябрь куни акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқилади. Шу билан бирга, банк капитални мустаҳкамлаш учун 100 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқаришни режалаштирмоқда.

Қаҳрамонжон Олимов ANORBANK Кузатув кенгашидан чиқиш учун ариза берди

Қаҳрамонжон Олимов 2 октябрь куни ANORBANK Кузатув кенгаши таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берди. 

Олимовнинг аризаси 28 октябрь куни ўтказиладиган акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқилади. 

Давлат реестри маълумотларига кўра, Қаҳрамонжон Олимов ANORBANK акцияларининг 49,4 фоизига эгалик қилади. Банкдаги энг катта улуш — 50 фоиз Нидерландияда рўйхатдан ўтган Bekamin B.V. компаниясига тегишли. Қолган 0,6 фоиз акция “Kapital sug‘urta” АЖга қарашли.

Олимовнинг Кузатув кенгашидан чиқиш аризаси унинг Интерпол қидирувига берилиши ва банк кредит рейтингининг яна пасайиши ортидан тақдим этилди.

Fitch Ratings 8 октябрь куни ANORBANKнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “CCC+”дан “CCC”гача тушириб, уни салбий кузатувга жойлаштирди. Агентлик қарорни Олимов билан боғлиқ ҳуқуқий жараён, банкнинг капитални ошириш режасидаги ноаниқлик ва репутацион хатарларнинг кучайиши билан изоҳлади.

Fitch маълумотига кўра, ANORBANKнинг халқаро стандартлар асосида ҳисобланган асосий капитали 2025 йил охирида рискка тортилган активларнинг 0,9 фоизигача камайган. Банкнинг капитални тиклаш режаси ушбу кўрсаткични 2026 йил охиригача 5 фоизга етказишни назарда тутади.

ANORBANK рейтинг пасайишига сабаб бўлган омилларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилганини билдирди. Хусусан, 5 октябрь куни акциядорларнинг умумий йиғилишида қўшимча инвестициялар жалб қилиш учун 100 млрд сўмлик янги акциялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эмиссия тўлиқ амалга оширилса, банкнинг 850 млрд сўмлик устав капитали қарийб 11,8 фоизга ошиб, 950 млрд сўмга етиши мумкин. Бироқ янги акцияларни ким сотиб олиши ва эмиссиядан кейин банкдаги улушлар қандай ўзгариши ҳозирча очиқланмаган.

Банкнинг таъкидлашича, қўшимча эмиссия капитални ошириш режасининг алоҳида акциядор билан боғлиқ ҳолатларга қарамлигини камайтириши керак.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+