11 778.450 so‘m

increase

5.500

13 198.930 so‘m

decrease

-25.620

138.350 so‘m

decrease

-2.790

11 778.450 so‘m

increase

5.500

8 соат аввал
Иқтисодиёт
61

“Президентимиз имконият берди. Ҳозир банкирлар ҳам ‘Лаббай, нима керак?’ деб турибди” — хоразмлик тадбиркор

Хивада “Жамол балиқчи” номи билан танилган тадбиркор Жамолиддин Рўзметов ҳозир кунига 200–250 кг, мавсумда эса 500 кг гача балиқ сотмоқда. У бизнесини кичик савдо нуқтасидан бошлаганини, кейинчалик фаолиятини босқичма-босқич кенгайтирганини айтди.

“Президентимиз имконият берди. Ҳозир банкирлар ҳам ‘Лаббай, нима керак?’ деб турибди” — хоразмлик тадбиркор

Жамолиддин Рўзметов Хивада балиқ савдоси билан шуғулланади. Маҳаллий аҳоли орасида у “Жамол балиқчи” номи билан танилган.

Тадбиркор фаолиятини кичик жойда бошлаган. Кейинчалик савдо ҳажмини босқичма-босқич ошириб борган ва бугун одатий кунларда 200–250 кг, мавсумда эса ярим тоннагача балиқ сотади.

Рўзметов бизнесининг кенгайишида тадбиркорларга яратилган имкониятлар ва банклар билан ишлаш шароити ҳам муҳим бўлганини айтди.

“Ҳамма имконият бор. Фақат ҳаракат қилиш керак. Оз-оздан олдик, ишимизни кенгайтирдик. Президентимиз имконият берди. Ҳозир банкирлар ҳам ‘Лаббай, нима керак?’ деб турибди. Муаммо бўлса, бир-икки кунда ишинг битади”, — дейди у.

Энди тадбиркор ўз олдига Хоразм балиғини хорижда ҳам танитиш мақсадини қўйган. Унинг айтишича, ҳудудга келаётган хорижий сайёҳлар ҳам маҳаллий балиқ маҳсулотларини севиб истеъмол қилмоқда.

Рўзметов учун бизнесдан олинаётган даромаднинг яна бир муҳим натижаси — фарзандларининг таълими. Унинг уч нафар қизи ҳозир олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда ва уларнинг контракт харажатларини отаси тўлаб бермоқда.

“Қаердан бўлса ҳам топиб, қизларимни ўқитаман. Олий маълумотли бўлсин. Бизлар ўқимадик, улар ўқисин”, — деди тадбиркор.

Жамолиддин Рўзметов ҳақидаги ҳикоя Контент марказининг “Иродали инсонлар” лойиҳаси доирасида тайёрланган. Лойиҳа яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ўз меҳнати орқали бизнеси ва оиласининг турмуш шароитини ўзгартираётган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+