11 857.350 so‘m

decrease

-33.830

13 746.230 so‘m

decrease

-7.110

139.320 so‘m

decrease

-2.510

11 857.350 so‘m

decrease

-33.830

Якин 2 соат ичида
Иқтисодиёт
16

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

18 август куни давлат раҳбари ҳар йилги анъанага мувофиқ тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда бизнес вакиллари учун бир қатор янгиликлар ва кенг имкониятлар маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Ўтган ярим йилликда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди.

“Fitch” ва “Moody’s” халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз суверен кредит рейтингини бир поғона яхшилади.

➖ Жаҳон банкининг инвестиция ва ишбилармонлик муҳити тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистон етакчи давлатлар қаторидан жой олиб, 31-ўринни эгаллади.

➖ Шу йилнинг ўзида хусусий корхоналар йирик давлат компанияларидан 4 триллион сўмлик кооперация буюртмаларини олишга эришди.

➖ Стратегик корхоналар маҳаллийлаштириш учун 650 дан зиёд янги маҳсулот рўйхатини эълон қилгани тадбиркорлар учун қўшимча 1 миллиард долларлик бозор яратди.

➖ Қўшилган қиймат солиғига ўтиш чегараси 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга оширилгани 600 минг кичик бизнес вакилига катта далда бўлди.

➖ Кафе ва ресторанларга қўшилган қиймат солиғидан 100 миллиард сўм “кэшбек” сифатида қайтарилди.

➖ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғининг “ноль” ставкаси белгилангани ҳисобига 400 миллиард сўм фермерларнинг ўзида қолди.

➖ Қозоғистонда 11 турдаги қурилиш материаллари импортига қўйилган чеклов бекор қилинди.

➖ Туркманистон билан ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан ўзаро божсиз савдо режими йўлга қўйилди.

Иордания билан 150 турдаги, Покистон билан 88 турдаги, Эрон ва Афғонистон билан 34 турдаги маҳсулот бўйича имтиёзли савдо битимлари тузилди.

Монголия, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Миср ва Ҳиндистон билан ҳам бундай келишувлар бўйича иш олиб борилмоқда.

Жиззахда атом электр станцияси, Олмалиқда тўртинчи Мисни бойитиш фабрикаси, “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида янги замонавий автомобиль йўллари қурилмоқда.

Хоразмда экологик авиа-ёқилғи мажмуаси, Сурхондарёда 940 гектарда замонавий иссиқхона, Юқоричирчиқда Янги Тошкент аэропорти қурилмоқда.

➖ Бу йил қиймати 27 миллиард доллар бўлган 105 та янги саноат ва инфратузилма лойиҳалари бошланади.

➖ Барча ҳудудларда жами 3 миллион аҳоли учун янги массивлар барпо этилмоқда.

➖ Йирик лойиҳаларда ўз маҳсулоти ва хизмати билан иштирок этмоқчи бўлган тадбиркорлар учун хорижий инвесторлар билан тенгма-тенг шароит яратиб берилади.

➖ Транспорт-логистика соҳасидаги тадбиркорларга юк машиналарини импорт қилишда бож ва утилизация йиғими олиб ташланди.

➖ Маҳаллий операторларга халқаро ташувлар учун вагон тақдим этишда қўшилган қиймат солиғи “ноль” ставкага туширилади.

➖ Келаси йил Грузиянинг Поти портида қуввати 500 минг тонна бўлган логистика маркази ишга туширилади, Анаклия порти лойиҳаси бўйича ҳам амалий ишлар бошланди.

Олот, Термиз, Янгийўл, Оҳангарон туманлари ва Хонобод шаҳрида йирик транспорт-логистика марказлари ташкил этилади.

➖ 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази ва “Enterprise Uzbekistan” халқаро рақамли технологиялар маркази ишга туширилади.

➖ Сўнгги йилларда банклар кредит портфелида кичик бизнес улуши 45 фоиздан 63 фоизга ошди. Биринчи ярим йилликнинг ўзида кичик ва ўрта бизнесга 76,5 триллион сўм ресурс ажратилди.

➖ “Кредит хизматлари ягона рақамли портали”да тадбиркор битта ариза беради, банклар эса мижоз учун рақобат қилади.

➖ Бизнеснинг ҳар бир босқичига мос қўллаб-қувватлаш чоралари ва молиявий механизмларни тақдим этадиган яхлит экотизим яратилади.

➖ Янги тадбиркорлар учун “Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун “Бизнес юксалиш” дастурлари жорий этилади.

➖ Кичик тадбиркорлар учун гаров таъминоти масаласини ҳал қилиш мақсадида “контр-кафолат” тизими жорий қилинади.

➖ Энди 10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси, яна 15 фоизини банклар зиммасига олади. Тадбиркорга кредит олиш учун 25 фоиз гаров топиш етарли бўлади.

“Виртуал солиқ маслаҳатчиси” орқали тадбиркорга харажат ва хатони камайтиришга хизмат қиладиган сунъий интеллект портали ишга тушди.

➖ 2027 йилдан “сунъий интеллект ёрдамчилари” қурилиш, меҳнат муносабатлари, ташқи савдо ва давлат хизматлари жараёнларига ҳам жорий қилинади.

➖ Тадбиркорларни бошидан охиригача қўллаб-қувватлайдиган, биринчи қадамидан катта бизнесга айлангунича ҳамроҳлик қиладиган комплекс тизим яратилади.

➖ Давлат активини сотиб олишда аванс миқдори 30 фоиздан 15 фоизга туширилади.

➖ Олти ой давомида тўловларни тўлиқ амалга оширган тадбиркорларга 25 фоиз чегирма берилади. Жами сумманинг ярмини тўлаганлар қолганини 7 йилда фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

➖ Уч ойда сотилмаган давлат мулкининг бошланғич нархи босқичма-босқич 10 фоизгача камайтирилади. Аукцион муддати 30 кундан 15 кунга, такрорий савдода 10 кундан 5 кунга қисқаради.

➖ Ерлар қурилишга рухсати, архитектура режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқарилади.

➖ Инфратузилма йиғими бўйича аванс тўлови 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

➖ Банклардаги 9 триллион сўмлик 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз, фоизсиз, бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Банклардан ушбу объектларни сотиб олган тадбиркорлар бир йил ер ва мулк солиғини тўламайди.

➖ Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналарининг бир қисмида “Бонд саноат зоналари” ташкил этилади.

➖ “Бонд саноат зоналари”да тадбиркорларга тайёр биноларни инфратузилмаси билан тақдим қилишга 50 миллион доллар ажратилади.

➖ АСКУЭ ва АСКУГ тизимига уланган, тўлов интизомини бузмаган корхоналар учун электр энергияси ва газ бўйича аванс миқдори 100 фоиздан 15 фоизга туширилади.

➖ Давлат объектлари сметасида пудрат корхоналари учун 7 фоиз фойда кўзда тутилади. Лойиҳалаш ишларига эса объект қийматининг 4 фоизидан 7 фоизигача маблағ ажратилади.

➖ Сунъий интеллект ва замонавий ёндашувларни жорий қилган тадбиркорларнинг 54 фоизида маҳсулотга талаб кескин ошган, 25 фоизида таннарх сезиларли камайган, 40 фоизида ишчилар ойлиги 10 фоиздан юқори ўсган.

➖ Рақамли Ҳукумат марказида биринчи супер-компьютер кластери фаолияти йўлга қўйилди. Келаси йил унинг қуввати 3 карра оширилади.

“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади.

➖ Корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи – 30 минг долларгача компенсация қилинади.

➖ Янги маҳсулотлар сунъий интеллект моделини яратиш учун супер-компьютер имкониятларидан бепул фойдаланиш мумкин бўлади.

➖ Корхоналарнинг янги маҳсулот яратиш, илғор технологияларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот харажатлари бюджетдан қопланади.

Электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати корхоналарига автоматлашган бошқарув тизимларини жорий қилиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

➖ Маҳаллий корхоналарнинг капитал бозорига жадал кириб бориши учун нуфузли инвестиция банклари билан акселерация дастури йўлга қўйилади.

➖ Ҳар йили йиллик даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олиниб, уларни “IPO”га тайёрлаш ва ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатларининг ярми қоплаб берилади.

➖ Сунъий интеллект ва замонавий ёндашувларни жорий қилган тадбиркорларнинг 54 фоизида маҳсулотга талаб кескин ошган, 25 фоизида таннарх сезиларли камайган, 40 фоизида ишчилар ойлиги 10 фоиздан юқори ўсган.

➖ Рақамли Ҳукумат марказида биринчи супер-компьютер кластери фаолияти йўлга қўйилди. Келаси йил унинг қуввати 3 карра оширилади.

“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади.

➖ Корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи – 30 минг долларгача компенсация қилинади.

➖ Янги маҳсулотлар сунъий интеллект моделини яратиш учун супер-компьютер имкониятларидан бепул фойдаланиш мумкин бўлади.

➖ Корхоналарнинг янги маҳсулот яратиш, илғор технологияларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот харажатлари бюджетдан қопланади.

Электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати корхоналарига автоматлашган бошқарув тизимларини жорий қилиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

➖ Маҳаллий корхоналарнинг капитал бозорига жадал кириб бориши учун нуфузли инвестиция банклари билан акселерация дастури йўлга қўйилади.

➖ Ҳар йили йиллик даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олиниб, уларни “IPO”га тайёрлаш ва ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатларининг ярми қоплаб берилади.

➖ Корхоналарга ташқи бозорга чиқишдаги барча жараёнларда комплекс хизмат кўрсатадиган “экспорт навигатор” тизими йўлга қўйилади.

➖ Ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин бўлган 100 та маҳсулот рўйхати тузилиб, ҳар бири бўйича рақобатчилар, тариф тизими ва логистика бўйича ечимлар ишлаб чиқилади.

2 мингта корхонада ишлаб чиқаришни ташқи бозор ва харидор сегментига мослаштириш дастури амалга оширилади.

100 та маҳсулот бўйича тадбиркорларга ҳар бир бозор кесимида стандарт ва сертификатлар олишга кўмаклашилади, экспорт учун янги молиявий механизмлар ва энг оптимал логистика маршрутлари ишлаб чиқилади.

➖ Тадбиркорларга хорижий “бренд-мейкер” олиб келиш харажатининг ярми – 500 минг долларгача тўлаб берилади.

➖ Ташқи бозорларда миллий брендларни тарғиб қилиш ва уларни халқаро талабларга мослаштиришга 50 минг долларгача субсидия берилади.

➖ Маркет-плейслар орқали маҳсулотларни омборга жойлаштириш ва сотиш билан боғлиқ харажатларнинг ярми – 50 минг долларгача компенсация қилинади.

➖ Халқаро тендерларда иштирок этишга йўл-йўриқ кўрсатадиган консалтинг компаниялари харажатининг 80 фоизи – 50 минг долларгача қоплаб берилади.

➖ Барча экспортчилар учун тенг шароит яратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ягона тизим қилинади. Бунга 1 миллиард доллар йўналтирилади.

➖ Дипломатлар “тадбиркорларнинг элчиси”га айланади.

➖ Катта экспорт бозоримиз бўлган 20 та ва истиқболи юқори яна 5 та давлатда фаол ишлаётган тадбиркорларга “экспорт элчилари” мақоми берилади.

➖ Экспортчилар йил якунигача қарзни қоплаш учун банкдаги ҳисобрақамига валюта қўйса, бу экспорт тушуми сифатида қабул қилинади.

➖ Товар экспорти учун тўлов тушмаган бўлса ҳам, экспорт қилишга чеклов олиб ташланади. Инвойс орқали экспорт қилишда олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш талаби ҳам бекор бўлади.

➖ Савдо уйи ва дистрибьюторлар орқали қилинган экспорт бўйича валюта тушумини таъминлаш муддати 180 кундан 365 кунга узайтирилади.

➖ Экспортчи фойдасига суд қарори чиққан шартномалар бўйича жарима қўллаш тўхтатилади.

➖ Уч йилда бизнесга солиқ юки 13,4 фоиздан 12 фоизга камайди. Ўтган ўн йилда яширин иқтисодиёт 50 фоиздан 26 фоизгача қисқарди.

➖ Иқтисодиётни “соя”дан чиқариш текшириш билан эмас, аксинча, тадбиркорга йўл кўрсатиб, тўғри ишлашга ўргатиш орқали бўлиши керак.

➖ Кичик бизнес фаолиятида инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қилинади.

➖ Энди ўрта ва йирик тадбиркорлар корхонасини ихтиёрий профилактик аудитдан ўтказса, унинг хулосасини солиқ органи тан олади.

➖ Аниқланган камчиликни бартараф қилган тадбиркор жаримага тортилмайди ва ушбу давр учун солиқ органи текширув ўтказмайди.

➖ Ёнғин хавфсизлиги, қурилиш, санитария ва карантин тизимларида ҳам профилактик аудит механизми йўлга қўйилади.

➖ Йил давомида ўтказиладиган ҳар қандай такрорий текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади.

➖ Ҳозир 51 та идора молиявий жарима қўллаш ваколатига эга. Жарима маблағ йиғиш учун эмас, соҳада тартиб-интизом ва профилактика учун хизмат қилиши керак.

➖ Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробарга камайтирилади.

➖ Давлат харидида қабул қилинган товар бўйича закалат пули автоматик қайтадиган тизим жорий қилинади.

➖ Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларни кўришда “Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси” тамойили жорий қилинади.

➖ Энди тадбиркорнинг айбдорлиги судда исботланмагунча, у айбсиз деб ҳисобланади, жарима ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмайди.

➖ Тадбиркорларга иқтисодий ва молиявий жарималар қўллашда “Биринчи хато учун – огоҳлантириш” қоидаси йўлга қўйилади.

Биринчи марта қоида бузган, лекин фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказмаган тадбиркорларга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

➖ Тадбиркор фойдасига қарор чиқарилган ишлар бўйича давлат идораларининг етарли асос бўлмаса-да, ишни охирги инстанциягача олиб боришига чек қўйилади.

➖ Назорат органлари биринчи инстанциядан кейинги ҳар бир босқичда судга мурожаат қилиш учун давлат божини тўлаши мажбурий бўлади.

➖ Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгашига божхона, қурилиш, санитария, карантин ва ветеринария соҳаларидаги низоларни кўриб чиқиш ваколияти ҳам берилади.

➖ Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади.

➖ Агар тадбиркорнинг аризаси белгиланган вақтда кўриб чиқилмаса, мурожаат автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

➖ Лицензия бўйича ариза рад қилинган ҳар бир ҳолатни Бизнес-омбудсман ўрганади. Асоссиз рад қилиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади.

➖ Яна 35 та лицензия ва рухсатномани бериш муддати 2-3 карра қисқартирилади.

10 та лицензия ва рухсатнома хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

➖ Озиқ-овқат экспортида талаб этиладиган 3 та рухсатнома – ветеринария, санитария ва фитосанитария ҳужжатлари ўрнига “Ягона саломатлик сертификати” берилади.

➖ Янги лицензия ва рухсатнома жорий қилишдан олти ой олдин у 3 та ҳудудда экспериментдан ўтказилади.

➖ Бизнес вакилларининг ижро ҳужжатлари, айниқса, тадбиркор мулкига тақиқ қўйиш билан боғлиқ эътирозларини ҳал қилиш учун ижро масалалари бўйича алоҳида учрашув ўтказилади.

➖  Йил бошидан юртимизга 8 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди, уларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддати 8 кунгача узайди.

➖  Меҳмонхона қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашга 50 миллион доллар ресурс ажратилади.

➖  Тадбиркорларга меҳмонхона қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 10 йил муддатга миллий валютада 16 фоизли кредит берилади.

➖  Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхона қуришга субсидиялар бериш муддати яна икки йилга узайтирилади.

➖  Субсидия олиш учун меҳмонхона тоифасини тасдиқлашда хорижий компаниялар хулосасини талаб этиш амалиёти бекор қилинади.

➖  Меҳмонхоналар учун ер ва мулк солиғини 10 баробар кам ставкада тўлаш бўйича имтиёз 2030 йилгача узайтирилади.

➖  Жойлаштирув ўринлари 50 тадан кўп бўлган меҳмонхоналарга нақд валютани қабул қиладиган банкоматларни банкларнинг ўзи ўрнатиб беради.

➖  Туроператорларнинг хорижий туристларга кўрсатган хизмати экспортга тенглаштирилиб, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

➖  Туристик автобус, электробус ва микроавтобуслар олиб келишда божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади. Бундай туристик транспортлар учун утилизация йиғими ҳам ундирилмайди.

➖ Бу йил ялпи ички маҳсулотни 180 миллиард доллардан, экспортни 40 миллиард доллардан ошириш бўйича катта марра олинмоқда.

➖ Тадбиркорлар юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириши, қўшилган қийматни ошириши, ташқи бозорларга жадал кириб бориши учун барча шароитларни яратиш давом эттирилади.

Тошкентлик тадбиркорлар ва корхона эгалари “биз фақат ташқи бозор, экспортга ишлаймиз”, деган ташаббус атрофида бирлашиб, амалий ишларга киришиши керак.

Андижон, Фарғона ва Наманганда тўқимачилик ва машинасозликда ички бозор ёки хомашё экспорти билан чекланмасдан, тўлиқ занжирли ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарур.

Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда туризм ва креатив индустрияни янги имконият майдонига айлантириш, агросаноатда халқаро брендларни яратиш учун катта салоҳият бор.

Навоий ва Тошкент вилоятида тоғ-кон, металлургия ва илмий кимёда корхоналар, олимлар ва ишлаб чиқарувчилар биргаликда ишлаши керак.

Қашқадарё ва Сурхондарёда агросаноат, нефть-газ кимёсида оддий хомашё сотишдан тайёр маҳсулотнинг энг узун ва даромадли занжирига ўтиш зарур.

Қорақалпоғистонда “яшил энергетика”, Ай-Ти ва сунъий интеллектни иқтисодий “драйвер”га айлантириш вазифаси қўйилди.

Жиззах ва Сирдарёда автомобилсозлик, электротехника ва қурилиш материаллари соҳасида салоҳиятли кластер тизими яратилиб, тадбиркорлар дунёда рақобатлаша оладиган энг арзон таннарх ва энг илғор технологияларга эга бўлиши шарт.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+