11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

13 670.380 so‘m

decrease

-94.570

152.530 so‘m

decrease

-0.710

11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

6 соат аввал
Банк
108

Президент Марказий банк ва давлат банклари раҳбарлари фаолиятига эътироз билдирди

Шавкат Мирзиёев банкларнинг маҳаллалардаги ишидан мутлақо норози эканини билдирди. Марказий банкнинг ҳудудий раҳбарлари ва давлат банклари филиаллари бошлиқларига натижа кўрсатиш учун уч ой муддат берилди. Ўзгариш қила олмаган раҳбарлар лавозимини тарк этади. 

Президент Марказий банк ва давлат банклари раҳбарлари фаолиятига эътироз билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик натижалар ҳамда йил охиригача мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда давлат раҳбари банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятини кескин танқид қилди. Шу муносабат билан Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва давлат банкларининг филиал бошлиқлари фаолиятига қатъий эътироз билдирилди.

Вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун жорий йил синов ва амалий аттестация йили бўлиши белгиланди. 

Уларнинг фаолияти кейинги уч ойда эришилган аниқ натижалар асосида баҳоланади. Маҳаллаларда ўзгариш қила олган раҳбарлар фаолиятини давом эттиради, натижа кўрсатмаганлари эса лавозимидан кетади.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳамда юз бераётган ўзгаришларни мунтазам назорат қилиш топширилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+