12 085.560 so‘m

increase

33.510

13 870.600 so‘m

decrease

-114.600

164.520 so‘m

decrease

-0.780

12 085.560 so‘m

increase

33.510

22 апрель, 19:12
Банк
677

“Пойтахт Банк” бошқарув раиси ва унинг ўринбосари лавозимини тарк этди

“Пойтахт Банк” АЖ бошқарув раиси Пулатов Дилшод Акмалевич ҳамда бошқарув раиси ўринбосари Турғунов Аброр Қодирович билан тузилган меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинди. Янги раҳбар тайинлангунга қадар банк бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув раиси ўринбосари Ходжакулов Акмал Эркинович зиммасига юклатилди.

“Пойтахт Банк” бошқарув раиси ва унинг ўринбосари лавозимини тарк этди

“Пойтахт Банк” АЖ бошқарув раиси Пулатов Дилшод Акмалевич ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда банк Кузатув кенгаши йиғилиши баённомасида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Пулатов билан тузилган меҳнат шартномаси тарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган. Ягона акциядор қарорига мувофиқ, унинг ваколатлари 2026 йил 20 апрелдан бошлаб муддатидан илгари тугатилган.

Д. Пулатовнинг ваколатлари тугатилган кундан бошлаб, янги бошқарув раиси тайинлангунга қадар банк бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш банк бошқаруви раиси ўринбосари Ходжакулов Акмал Эркинович зиммасига юклатилди.

Шунингдек, банк бошқаруви аъзоси ва бошқарув раиси ўринбосари Турғунов Аброр Қодирович билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам тарафларнинг ўзаро келишувига кўра муддатидан олдин бекор қилинган.

Унинг “Пойтахт Банк” АЖ бошқаруви аъзоси сифатидаги ваколатлари 2026 йил 7 апрелдан бошлаб тугатилган деб ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+