12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

14 139.540 so‘m

decrease

-31.220

156.730 so‘m

decrease

-0.800

12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

6 соат аввал
Иқтисодиёт
32

Помидор, қовоқ ва поезд чипталари: февраль ойида Ўзбекистонда энг кўп нималар қимматлашди?

2026 йил февраль ойида мамлакатда истеъмол товарлари ва хизматлари нархлари ўртача 0,6% га ошди. 

Йиллик инфляция 7,3% ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайган. 

Ой давомида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва транспорт хизматлари нархининг ошиши умумий инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатди.

Помидор, қовоқ ва поезд чипталари: февраль ойида Ўзбекистонда энг кўп нималар қимматлашди?
Фото: AI/Pinkod.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил февраль ойида Ўзбекистонда истеъмол секторидаги товар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 % га ошди. 

Йиллик инфляция 7,3% ни ташкил этиб, 2025 йил февралидаги 10,1% га нисбатан 2,8 фоиз бандга паст бўлди.

Февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,9%, ноозиқ-овқат товарлари 0,2%, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,6% га қимматлашди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Инфляцияга энг катта таъсир қилган маҳсулотлар қуйидагилар бўлди:

  • помидор — 12,1%
  • қовоқ — 11,7%
  • картошка — 5,0%
  • олма — 4,1%
  • узум — 3,5%
  • банан — 3,0%
  • қўй гўшти — 2,6%
  • шакар — 2,1%
  • сабзи — 1,8%
  • мол гўшти — 1,6%
  • парранда гўшти — 1,4%
  • тухум — 0,7%
  • нон — 0,6%
  • биринчи навли буғдой уни — 0,5%

Шу билан бирга, айрим маҳсулотлар нархи пасайиб, инфляцияни чекловчи омил бўлди. Жумладан:

  • бодринг — −13,8%
  • мандарин — −5,6%
  • гуруч ва гуруч оқшоғи — −0,9%

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари

Ноозиқ-овқат сегментида айрим товарлар нархининг ошиши кузатилди:

  • қимматбаҳо металлардан тайёрланган никоҳ узуклари — 1,5%
  • томир кенгайтирувчи дори воситалари — 0,6%

Бунда AI-92 маркали бензин нархи ўртача 0,5% га арзонлашди.

Хизматлар

Хизматлар секторида қуйидаги йўналишларда сезиларли нарх ўсиши кузатилди:

  • узоқ масофали поезд қатновлари — 14,0%
  • маиший чиқинди учун тўлов — 4,7%
  • ички ва халқаро авиақатновлар — 4,4%
  • стоматологик профилактика хизматлари — 1,0%
  • сартарошхона хизматлари (эркаклар ва болалар учун) — 0,9%
  • такси хизматлари — 0,9%

Ёқилғи нархлари

Ой давомида бензин истеъмол нархлари ўртача 0,5 % га пасайди. Хусусан:

  • AI-92 — −0,5%
  • AI-95 — +0,7%
  • AI-98 ва AI-100 — +0,3 %

Пропаннинг нархи ой давомида 1,9 % га ошиб, 1 литр учун юқори нарх чегараси 8 500 сўмни ташкил этди. Метан нархи эса деярли ўзгармади (+0,1 %), бироқ 2025 йил февралига нисбатан 30,3 % юқори даражада сақланиб қолди.

Шунингдек, шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 0,8 % га қимматлашди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+