12 029.200 so‘m

decrease

-43.760

14 065.740 so‘m

decrease

-111.540

160.260 so‘m

decrease

-0.910

12 029.200 so‘m

decrease

-43.760

11 соат аввал
Банк
46

Paynet 2026 йил I чорагида қарийб 450 млрд сўм соф фойда олди

PAYNET АЖ 2026 йилнинг биринчи чорагида 449,4 млрд сўм соф фойда қайд этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 313,8 фоизга юқори. Шунингдек, бир чораклик кўрсаткич 2025 йил якунлари бўйича умумий молиявий натижадан ҳам ошиб кетди.

Paynet 2026 йил I чорагида қарийб 450 млрд сўм соф фойда олди
Фото: AI/Pinkod.uz

“PAYNET” АЖ 2026 йилнинг биринчи чорагида 449,4 млрд сўм соф фойда қайд этди. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисоботга кўра, маҳсулот ва хизматлар сотилишидан олинган соф тушум ўтган йилнинг мос давридаги 387,9 млрд сўмдан 558,4 млрд сўмга етиб, қарийб 44 фоизга ошган. Шу билан бирга, давр харажатлари ҳам 260,8 млрд сўмдан 388,9 млрд сўмга кўпайган.

Компаниянинг якуний соф фойдаси эса кескин ўсиб, 2025 йилнинг биринчи чорагидаги 108,6 млрд сўмдан 449,4 млрд сўмга етган. Таъкидлаш жоиз, бу кўрсаткич 2025 йил якунлари бўйича қайд этилган 395 млрд сўмлик соф фойдадан ҳам юқори бўлиб, бир чорак натижаси йиллик даражадан ошиб кетган.

Соф фойдадаги 313,8 фоизлик ўсиш асосан молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисобига шаклланган. Агар ўтган йили бу йўналишда атиги 40,4 млн сўм даромад қайд этилган бўлса, жорий даврда ушбу кўрсаткич 321,1 млрд сўмга етган. Мазкур сумманинг деярли барчаси — 321,05 млрд сўми дивидендлар ҳиссасига тўғри келади. Маълумот учун, Paynet 2025 йилда HUMO тўлов тизимини 65 млн долларга сотиб олган эди.

Ҳисобот даврида компания активлари ҳам сезиларли кенгайган: йил бошидаги 1,74 трлн сўмдан 2,14 трлн сўмга етиб, 22,6 фоизга ўсган. Бунда, асосан, жорий активлар таркибидаги дебиторлик қарздорликларининг 127,6 млрд сўмдан 532,0 млрд сўмгача ошгани муҳим роль ўйнаган.

Шунингдек, тақсимланмаган фойда ҳажми ҳам кескин кўпайиб, 415,2 млрд сўмдан 865,2 млрд сўмга (108,3 фоизга) етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+