12 236.130 so‘m

increase

23.340

14 439.860 so‘m

increase

28.770

159.100 so‘m

decrease

-0.420

12 236.130 so‘m

increase

23.340

4 соат аввал
Банк
66

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 300 млн сўмгача оширилади

Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ўтаётган учрашувда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 200 млн доллар ажратилишини эълон қилди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилиши маълум қилинди.

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 300 млн сўмгача оширилади
Фото: Президент матбуот хизмати

Айни пайтда Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мулоқот ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун қўшимча имкониятлар яратиш масалаларига бағишланди.

Таъкидланишича, ҳар йили 600 минг нафар ёш меҳнат бозорига кириб келмоқда, 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткич 1 млн нафарга етади. Шу боис ёшларнинг ўзига мос ва барқарор иш топиши учун шароит яратиш энг муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Ёшлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, уларнинг учдан бир қисми тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган. Ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 млн доллар ажратилган. Хусусан, “Ёшлар бизнеси” ва “Келажакка қадам” дастурлари доирасида 15 минг нафар ёш ўз бизнесини йўлга қўйиб, 50 мингта янги иш ўрни яратган.

Учрашувда ёшлар тадбиркорлигини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча 200 млн доллар ажратилиши эълон қилинди.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун ажратиладиган кредитлар ҳажми 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача кўпайтирилади. Инновацион стартап лойиҳаларига эса 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан ортиқ иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очмоқчи бўлган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий этилиши маълум қилинди.

Шунингдек йиғилишда яна бир қатор янгиликлар маълум қилинди:

  • 2026 йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади ва ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади. 
  • Ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 млн сўмгача кредит берилади. 
  • Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 млрд сўмгача, камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача кредит берилади. 
  • Менинг биринчи касбим” дастури йўлга қўйилади. Бунда стажировка асосида олийгоҳ битирувчилари ўртасида танлов ўтказилиб, уларга ойига 2 млн сўмгача стипендия тўланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+