12 170.670 so‘m

increase

20.830

14 048.600 so‘m

increase

44.690

152.300 so‘m

increase

1.200

12 170.670 so‘m

increase

20.830

7 соат аввал
Иқтисодиёт
29

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,1 фоизга тушди — тарихий минимум

Жорий йил март ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 7,1 фоизни ташкил этди. Бу инфляция статистикаси эълон қилинаётганидан буён кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,1 фоизга тушди — тарихий минимум
Фото: AI/Pinkod.uz

Жорий йил март ойида Ўзбекистонда йиллик инфлация даражаси 7,1 фоизни ташкил этди

Бу инфлация статистикаси эълон қилинаётганидан буён кузатилган энг паст кўрсаткичдир. Аввалги ойга нисбатан нархлар инфляция 0,2 фоизга секинлашган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан, тухум 2,1 фоизга, суякли мол гўшти 1,8 фоизга, қўй гўшти ва суяксиз мол гўшти 1,2 фоизга, шунингдек, тирик ва совитилган балиқ ҳамда шакар 1,7 фоизга қимматлашган.

Бундан ташқари, сут ўртача 0,3 фоизга, ун 0,6 фоизга ва ўсимлик ёғи 0,9 фоизга ошгани кузатилди. Аксинча, гуруч ва гуруч оқишоғи нархи 0,4 фоизга, парранда гўшти эса 0,3–0,4 фоиз оралиғида арзонлашган.

Мева-сабзавотлар нархидаги ўзгаришлар

Мева ва сабзавотлар гуруҳида баъзи маҳсулотлар нархи қимматлашган бўлса, айримларида сезиларли пасайиш юз берган. Хусусан, помидор 11,5 фоизга, булғор қалампири 10,0 фоизга, картошка 9,8 фоизга, банан 6,0 фоизга ва олма 7,4 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, бодринг нархи кескин — 20,7 фоизга арзонлашгани қайд этилди. Шунингдек, карам 4,7 фоизга, пиёз 4,6 фоизга ҳамда сабзи 1,0 фоизга пасайган.

Ёқилғи ва транспорт хизматларида ижобий тенденция

Жорий йилнинг март ойида автоҳаваскорлар учун ёқилғи маҳсулотлари нархида пасайиш кузатилди. Бензин учун ўртача истеъмол нархлари 0,9 фоизга арзонлашди. Бунда AI-92 маркали бензин 0,9 фоизга, AI-95 маркаси 1,3 фоизга, AI-98 ва AI-100 маркалари эса 0,5 фоизга тушди. Пропаннинг нархи ҳам 3,2 фоизга пасайиб, унинг 1 литри учун юқори нарх чегараси 8 400 сўмни ташкил этди. Метан нархи эса ўтган февраль ойи даражасида ўзгаришсиз қолди.

Транспорт хизматлари йўналишида миллий валютанинг евро ва Швейсария франкига нисбатан мустаҳкамлангани сабабли баъзи халқаро тарифлар арзонлашди. Кузатувларга кўра, авиапарвозлар нархи ўртача 4,1 фоизга, узоқ масофага қатновчи поездлар чипталари эса 0,5 фоизга пасайган.

Хизматлар ва бошқа товарлар

Коммунал хизматлар соҳасида асосан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларида ўртача 0,9 фоизга ошиш қайд этилган. Уй-жой ижараси тўлови ҳам ўртача 0,2 фоизга ошган. Тиббиёт соҳасида дори воситалари ўртача 0,7 фоизга, амбулатор даволаш хизматлари эса 0,2 фоизга қимматлашди.

Умуман олганда, 2026 йил март ойида қисқа муддатли инфляция ўсишига энг юқори таъсирни айнан “Озиқ-овқат ва спиртсиз ичимликлар” бўлими кўрсатган бўлиб, у йиғма INI кўрсаткичини 0,48 фоизлик даражага (умумий ўсишнинг 76,2 фоизи) оширишга хизмат қилди. “Транспорт” бўлимидаги арзонлашишлар эса умумий ҳисобда кўрсаткични 0,02 фоизлик даражага туширган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+