11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

13 224.550 so‘m

decrease

-179.570

141.140 so‘m

decrease

-1.020

11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

9 соат аввал
Иқтисодиёт
86

Ўзбекистонда валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси ташкил этилиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда компанияларни валюта курси ва фоиз ставкалари ўзгаришидан келиб чиқадиган молиявий хатарлардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган янги компания ташкил этилиши мумкин. Янги тузилма деривативлар бозорини ривожлантириш билан ҳам шуғулланади, унинг минимал устав капитали 500 млрд сўм бўлиши таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистонда валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақдаги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат валюта курси ва фоиз ставкаларининг ўзгаришидан келиб чиқадиган хатарларни камайтириш ҳамда Ўзбекистонда ҳосила молиявий воситалар — деривативлар бозорини ривожлантиришни назарда тутади.

Дериватив — қиймати валюта курси, фоиз ставкаси, қимматли қоғоз ёки бошқа актив нархига боғлиқ бўлган молиявий шартнома. Масалан, компания келажакда доллар курси ошиб кетишидан хавотир қилса, дериватив орқали валютани олдиндан келишилган курсда сотиб олиш шартларини белгилаб қўйиши мумкин.

Лойиҳага кўра, Валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси акциядорлик жамияти (АЖ) шаклида ташкил этилади. Марказий банк эса ташкилот фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи ваколатли давлат органига айланади.

Компания Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, банклар, халқаро молия институтлари ва компаниялар билан деривативлар бўйича тўғридан-тўғри битимлар тузиши кўзда тутилган. Шунингдек, у ички валюта ва пул бозорида доимий котировкалар бериб, бозор ликвидлигини таъминлаши ҳамда ички ва халқаро бозорлардаги хеджирлаш нархлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаши керак.

Бундан ташқари, компанияга банклараро пул бозорида қатнашиш, валюта биржаси ва биржадан ташқари бозорда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, қимматли қоғозлар чиқариб ички ва халқаро капитал бозорларидан маблағ жалб қилиш ҳамда хорижда ҳисобварақлар очиш ҳуқуқи берилиши таклиф қилинмоқда.

Компания устав капитали 500 млрд сўм бўлади

Лойиҳа бўйича валюта ва фоиз хатарларини бошқариш ташкилотларининг энг кам устав капитали 500 млрд сўм бўлиши керак.

Шу билан бирга, Марказий банк уч ой ичида янги компаниянинг устав капиталини шакллантириш мақсадида “Миллий клиринг маркази” АЖ устав капиталига 170 млрд сўм йўналтириши кўзда тутилган.

Компанияни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Тошкент шаҳрида жойлаштириш 2027 йил 1 мартгача режалаштирилган. Унинг кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилиги мустақил аъзолардан иборат бўлиши, кенгаш раиси ҳам мустақил аъзолар орасидан сайланиши керак.

Лойиҳадаги муҳим ўзгаришлардан яна бири устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналарга тегишли.

Уларнинг молиявий режаларини тасдиқлашда валюта ва фоиз хатарларини бошқариш стратегиясининг мавжудлиги мажбурий талабга айлантирилиши таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, бундай корхоналарнинг хорижий валютадаги кредитларини деривативлар орқали хеджирлаш талаби босқичма-босқич жорий этилиши мумкин:

  • 2028 йил II чоракдан — 10 фоиз;
  • 2029 йил IV чоракдан — 15 фоиз;
  • 2031 йил IV чоракдан — 25 фоиз.

Хеджирлаш валюта курси ёки фоиз ставкаси ўзгариши натижасида компаниянинг қарз харажатлари кескин ошиб кетиши хавфини молиявий инструментлар орқали камайтиришга хизмат қилади.

Йирик давлат корхоналарига хеджирлаш талаби қўйилиши мумкин

Лойиҳадаги муҳим ўзгаришлардан яна бири устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналарга тегишли.

Уларнинг молиявий режаларини тасдиқлашда валюта ва фоиз хатарларини бошқариш стратегиясининг мавжудлиги мажбурий талабга айлантирилиши таклиф қилинмоқда.

Хеджирлаш — валюта курси, фоиз ставкаси ёки бошқа бозор кўрсаткичлари ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарни камайтириш усули. Масалан, компаниянинг долларда кредити бўлса, сўм қадрсизланганда унинг қарз юки ошади. Компания дериватив битим орқали курсни олдиндан белгилаб ёки курс ўзгаришидан келадиган зарарни қисман қоплаб, шу хатарни камайтириши мумкин.

Бундан ташқари, бундай корхоналарнинг хорижий валютадаги кредитларини деривативлар орқали хеджирлаш талаби босқичма-босқич жорий этилиши мумкин:

  • 2028 йил II чоракдан — 10 фоиз;
  • 2029 йил IV чоракдан — 15 фоиз;
  • 2031 йил IV чоракдан — 25 фоиз.

Хеджирлаш валюта курси ёки фоиз ставкаси ўзгариши натижасида компаниянинг қарз харажатлари кескин ошиб кетиши хавфини молиявий инструментлар орқали камайтиришга хизмат қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+