11 794.880 so‘m

decrease

-25.520

13 685.600 so‘m

increase

1.120

138.670 so‘m

decrease

-0.380

11 794.880 so‘m

decrease

-25.520

5 соат аввал
Банк
77

Ўзбекистонда қарз олувчиларнинг 29 фоизида биттадан ортиқ кредит бор

Катта ёшли аҳолининг 20 фоизида банкларда амалдаги кредит ҳисобварағи мавжуд, қарз олувчиларнинг сезиларли қисми эса бир нечта кредитни бир вақтда тўламоқда. Натижада бир қарз олувчига ўртача 1,7 та кредит тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда қарз олувчиларнинг 29 фоизида биттадан ортиқ кредит бор

Ўзбекистонда банклардан кредит олган мижозларнинг 29 фоизида бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ кредит мавжуд.

Марказий банкнинг молиявий оммабоплик бўйича илк миллий индексида келтирилишича, бир қарз олувчига ўртача 1,7 та кредит тўғри келади.

Ҳисоботга кўра, катта ёшли аҳолининг 20 фоизида банкларда амалдаги кредит ҳисобварағи мавжуд. Бундан ташқари, яна 7 фоиз аҳолида тартибга солинадиган микромолия ташкилотларидаги фаол кредит ҳисобварағи бор.

Шу тариқа, кредитдан фойдаланиш аҳолининг муайян қисмида анча фаол бўлса-да, қарз мажбуриятлари бир нечта кредит олган мижозлар орасида ҳам тўпланмоқда.

Айни пайтда кредитлаш тизимининг рақамлаштирилиши анча юқори даражага етган. Янги чакана кредитларнинг қарийб 80 фоизи автоматлаштирилган кредит конвеери орқали расмийлаштирилмоқда.

Катта ёшли аҳолининг 98 фоизи кредит бюролари маълумотлари билан қамраб олинган. Бу банк ва бошқа кредиторларга мижознинг кредит тарихини, мавжуд мажбуриятлари ва қарз юкини баҳолаш имконини беради.

Марказий банк ҳисоботида кредитлардан фойдаланишни кенгайтириш билан бирга қарз олувчининг жами мажбуриятларини ҳисобга олиш, кредит шартларини унинг тўлов қобилиятига мослаштириш ва ортиқча қарздорлик хавфини эрта аниқлаш муҳимлиги қайд этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+