11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

12 соат аввал
Иқтисодиёт
69

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7,3 млн сўмга яқинлашди

Январь–сентабр ойларида ўртача иш ҳақи 18 фоизга ошиб, 7,27 млн сўмни ташкил этди. Энг юқори маош Тошкент шаҳрида, энг пасти Қашқадарёда қайд этилди. Молия соҳасидаги ўртача ойлик тиббиётдагидан 4,4 баравар юқори бўлди.

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7,3 млн сўмга яқинлашди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 млн 274,1 минг сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг 27 октябрда эълон қилган ҳисоботида маълум қилинди.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ёки 1 млн 107,9 минг сўмга ошган. 2025 йилнинг тўққиз ойида ўртача ойлик 6 млн 166,2 минг сўм бўлган.

Ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри 12 млн 300,8 минг сўм билан етакчи бўлиб қолмоқда. Кейинги ўринларни Навоий — 8 млн 820,5 минг сўм ва Тошкент вилояти — 6 млн 889,9 минг сўм эгаллаган.

Энг паст кўрсаткичлар Қашқадарё — 4 млн 969,7 минг сўм ҳамда Сурхондарёда — 4 млн 988,9 минг сўм қайд этилган. Пойтахтдаги ўртача ойлик Қашқадарёдагидан қарийб 2,5 баравар юқори.

Шундай қилиб, республика ўртачасидан юқори маош фақат Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида кузатилган. Қолган 12 ҳудудда кўрсаткич 7,27 млн сўмдан паст бўлган.

Иш ҳақи энг тез Наманганда — 20,3 фоиз, Жиззахда — 19,8 фоиз ва Тошкент вилоятида — 19,1 фоизга ошган. Энг паст ўсиш Самарқандда кузатилган — 11,5 фоиз.

Соҳалар кесимида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти энг юқори маош бўйича етакчилик қилмоқда. Бу йўналишда ўртача ойлик 19 млн 712,6 минг сўмни ташкил этган.

СоҳаЎртача ойлик, млн сўм
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик19,71
Ахборот ва алоқа17,01
Ташиш ва сақлаш11,27
Саноат8,37
Савдо7,69
Қурилиш7,14
Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш5,73
Яшаш ва овқатланиш хизматлари5,36
Таълим5,02
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар4,45

Таълимда ўртача маош 19,6 фоизга ошган бўлса-да, республика кўрсаткичидан қарийб 2,26 млн сўм пастлигича қолган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда эса ойлик 18,2 фоизга кўпайган.

Таълимнинг ўзида ҳам сезиларли фарқ бор. Олий таълимда ўртача ойлик 11,52 млн сўмни, техник ва профессионал таълимда 5,35 млн сўмни ташкил этган. Умумий ўрта таълимда кўрсаткич 4,79 млн, мактабгача таълимда эса 2,85 млн сўм бўлган.

Қўмита ҳисоботида медиан иш ҳақи бўйича экспериментал ҳисоб-китоблар ҳам келтирилган. Январь–август ойларида бу кўрсаткич 4 млн 166,3 минг сўмни ташкил этган.

Медиана ҳисобга олинган ходимларнинг иш ҳақини тенг икки гуруҳга ажратувчи миқдор: ярми шу чегарадан кам, қолган ярми кўп маош олади. Унга жуда юқори иш ҳақи олувчи кичик гуруҳнинг таъсири ўртача кўрсаткичдагига қараганда камроқ бўлади.

Медианани тўққиз ойлик ўртача иш ҳақи билан бевосита таққослаб бўлмайди. Сентябрь бўйича шахслар кесимидаги маълумотлар ҳали тўлиқ шаклланмагани сабабли у саккиз ой учун ҳисобланган.

Маълумот учун, ҳисоботдаги ўртача ва медиан иш ҳақи солиқлар чегирилишидан олдинги суммаларни билдиради. Ҳисоб-китобларга кичик тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари киритилмаган. Ўртача ойликнинг 18 фоизлик ўсиши ҳам инфляция ҳисобга олинмаган номинал ўсишдир.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+