Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 63,7 миллионга етди
Жами банк карталари ва ўрнатилган банкоматлар сони бўйича Халқ банки етакчилик қилмоқда.

2025 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомалада бўлган банк карталари сони 63,7 миллион донани ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг тўлов тизимлари кўрсаткичлари бўйича эълон қилган маълумотида келтирилган.
Энг кўп банк картасига эга банклар
Ҳозирда энг кўп банк картасига эга банк — Халқ банки бўлиб турибди. Унинг муомаладаги карталари сони 11 050 023 донани ташкил этмоқда. Шунга қарамай, йил бошидан бери ушбу банкнинг карталари сони 1,4 миллионга камайган.
Кейинги ўринларда:
- Агробанк — 5 747 129 та карта
- TBC Bank — 4 965 959 та карта
- Ipoteka bank — 4 941 823 та
- Octobank — 4 680 329 та
- Миллий Банк — 4 097 669 та
Банкоматлар бўйича етакчилар
Энг кўп банкомат ва инфокиоскларга тўлов ташкилотлари эгалик қилмоқда — жами 17 994 та.
Банклар кесимида эса:
- Халқ банки — 3 032 та банкомат
- Агробанк — 2 034 та
- Капиталбанк — 1 478 та
- Ипак Йўли банки — 972 та
- Миллий банк — 894 та
Тўлов терминаллари ва тушумлар (январь–апрель 2025)
Тўлов терминаллари сони бўйича етакчи банклар:
- Халқ банки — 45 101 та
- Ҳамкорбанк — 43 172 та
- Миллий банк — 39 525 та
- Агробанк — 34 595 та
- Ipoteka bank — 34 571 та
Шу давр ичида терминаллар орқали олинган жами тушум 139,98 триллион сўмни ташкил этди. Энг катта тушум эса Алоқабанк ҳиссасига тўғри келди — 16,1 триллион сўм.