12 581.730 so‘m

decrease

-71.750

14 764.660 so‘m

decrease

-106.980

158.340 so‘m

decrease

-1.410

12 581.730 so‘m

decrease

-71.750

3 кун аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта полиси нархлари бир неча баробарга оширилмоқда

Келаси йилдан Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта полислари сезиларли даражада қимматлашади. Ҳукумат қарорига кўра, тўлов миқдори транспорт воситаси тоифаси ҳамда ҳайдовчининг яшаш ҳудудига қараб 4 баробаргача оширилади.

Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта полиси нархлари бир неча баробарга оширилмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари бир неча баробарга оширилади. 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги қарорида белгиланган бўлиб, янги тарифлар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари тоифаси ва яшаш ҳудудига қараб фарқланади.

Қарорга кўра, ҳайдовчилар сони чекланган енгил автомобиллар учун суғурта полислари қуйидагича белгиланади:

  • Ҳудудларда — 160 минг сўм (аввал 40 минг сўм);
  • Тошкент шаҳри ва вилоятида — 192 минг сўм (аввал 56 минг сўм);
  • Ўзбекистонга вақтинча олиб кирилган хорижий рўйхатдан ўтган автомобиллар учун — 320 минг сўм.

Юк автомобиллари эгалари учун ҳам тўловлар анча ошади:

  • Ҳудудларда — 280 минг сўм (аввал 48 минг сўм);
  • Тошкент шаҳри ва вилоятида — 336 минг сўм (аввал 67 200 сўм);
  • Хориждан кириб келаётган транспорт воситалари учун — 560 минг сўм.

Суғурта тарифи ҳайдовчининг аввалги суғурта тарихига ҳам боғлиқ бўлади. Агар ҳайдовчи сўнгги 12 ой ичида йўл-транспорт ҳодисасига (ЙТҲ) сабабчи бўлган бўлса, у ҳолда полисларга қўшимча тўловлар қўлланилади:

  • Битта ҳодиса бўлса — 208 минг сўмдан 249,6 минг сўмгача (аввал 80–112 минг сўм);
  • Икки ҳодиса бўлса — 320 минг сўмдан 384 минг сўмгача (аввал 100–140 минг сўм);
  • Уч ва ундан ортиқ бўлса — 480 минг сўмдан 576 минг сўмгача.

Газета.уз’нинг ёзишича, мажбурий автосуғурта учун тарифлар 2019 йилдан буён ўзгартирилмаган. Шунингдек, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) бу тарифлар бозордаги жорий иқтисодий шароитлар ҳисобга олиниб янгиланганини таъкидлаган.


Аввалроқ Pinkod 2026 йил 1 январдан бошлаб мажбурий автосуғурта компенсация суммаси 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмгача кўтарилиши ҳақида хабар берган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+