12 001.940 so‘m

increase

4.110

13 973.860 so‘m

increase

5.990

166.670 so‘m

decrease

-0.640

12 001.940 so‘m

increase

4.110

4 соат аввал
Иқтисодиёт
53

Ўзбекистонда кейинги 12 ойда асосий ставка босқичма-босқич 13%гача пасайиши кутилмоқда — экспертлар

Шунингдек уларнинг баҳолашича, йиллик инфляция яқин бир йилда 7,4% атрофида шаклланади, кейинги 3 йиллик истиқболда эса 5,6%гача пасайиши мумкин.

Ўзбекистонда кейинги 12 ойда асосий ставка босқичма-босқич 13%гача пасайиши кутилмоқда — экспертлар
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил март ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, молия соҳаси экспертлари инфляция, асосий ставка ва иқтисодий ўсиш бўйича эҳтиёткор, аммо нисбатан барқарор кутилмаларни сақлаб қолмоқда.

Сўровда жами 41 нафар эксперт иштирок этган. Уларнинг 71%и тижорат банклари, 22%и микромолия ташкилотлари, 7%и эса бошқа молия ташкилотлари вакилларидан иборат бўлган.

Экспертлар баҳолашича, келгуси 12 ойда йиллик инфляция 7,4% атрофида шаклланиши кутилмоқда. Уч йиллик истиқболда эса инфляцион кутилмалар 5,6% даражасида қайд этилган.

Сўров иштирокчиларининг 46%и инфляциянинг 5%лик мақсадли кўрсаткичига 2027–2028 йилларда эришилишини кутмоқда. Яна 19,5% эксперт бу мақсадга 2029 йилда, 17,1%и эса 2030 йилда эришилади, деган фикрда.

Асосий ставка бўйича ҳам экспертлар яқин муддатда кескин ўзгариш кутмаяпти. Хусусан, уларнинг 76%и Марказий банкнинг навбатдаги йиғилишидан сўнг ставка ўзгаришсиз қолишини прогноз қилган. 15% эксперт ставка пасайтирилишини кутган бўлса, 9%и жавоб бермаган.

Шу билан бирга, экспертлар келгуси 12 ой давомида асосий ставка босқичма-босқич пасайиб, 13,0%гача тушишини кутмоқда. Уларнинг прогнозларига кўра, ставка бўйича кутилмалар навбатдаги йиғилишдан кейин 13,9%, 3 ойдан сўнг 13,8%, 6 ойдан сўнг 13,7%, 9 ойдан сўнг 13,4% ва 12 ойдан сўнг 13,0%ни ташкил этади.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича кутилмалар ҳам ижобийлигича қолмоқда. Экспертлар реал ЯИМ ўсишини жорий йилда 6,3%, келгуси йилда эса 6,4% даражасида баҳолаган. Номинал иш ҳақи ўсиши эса жорий йилда 13,3%, келгуси йилда 12,8% бўлиши прогноз қилинмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+