12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

14 092.930 so‘m

decrease

-36.310

150.440 so‘m

increase

0.370

12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

2 кун аввал
Банк
58

Ўзбекистонда ҳар 3 та кредитдан 1 таси микромолия кредитига тўғри келмоқда

2025 йилнинг III чораги якунига кўра, микромолия хизматлари ҳажми 104 трлн сўмни ташкил этиб, бир йилда 1,8 баробарга ошди. Банклар томонидан кўрсатилган хизматларнинг 69 фоизи хусусий банклар ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу сегментда энг йирик улуш TBC Bank’га тегишли бўлиб, 9 ойда ажратилган маблағлар ҳажми 30,7 трлн сўмга етди.

Ўзбекистонда ҳар 3 та кредитдан 1 таси микромолия кредитига тўғри келмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилнинг III чорак якунига кўра, кредит ташкилотлари томонидан жами 104 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилди. Бу ҳақда Марказий банкнинг тегишли ҳисоботида маълум қилинди.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,7 трлн сўмга, ёки 1,8 баробарга ошган. Натижада, ажратилган жами кредитлар таркибида микромолия хизматларининг улуши 34,2 фоизга етди, бу эса бир йил ичида 7 фоизга ўсганини англатади.

Банклар кесимида хусусий сектор етакчи

Микромолия бозорида хусусий банклар яққол устунлик қилмоқда. Улар томонидан 57 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди. Ушбу кўрсаткич бир йил давомида қарийб 2 баробарга ошди.

Хусусий банклар орасида энг фаол иштирокчи — TBC Bank бўлиб, у томонидан ажратилган микромолия хизматлари ҳажми 30,7 трлн сўмга етди. Бу бир йил ичида 19,7 трлн сўмга ёки 2,6 баробарга ўсган. Мазкур ҳажм барча давлат банклари томонидан кўрсатилган жами хизматлардан ҳам юқоридир.

Давлат банклари ҳиссаси 25,7 трлн сўмни ташкил этиб, бозорнинг 31 фоизига тенг бўлди. Ушбу сегментда етакчи банк сифатида Агробанк қайд этилди — у томонидан 4,9 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилган. Банкдаги ўсиш суръати 2,5 баробарни ташкил этди.

Микромолия ташкилотлари фаоллиги ошмоқда

Микромолия ташкилотлари томонидан жами 19 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бозорнинг катта қисми учта йирик ташкилот ҳиссасига тўғри келмоқда.

  • Tezcoin9,5 трлн сўм (50 фоиз),
  • Shaffof moliya3,4 трлн сўм (18 фоиз),
  • Fortuna biznes988 млрд сўм (5 фоиз).

Tezcoin ва Shaffof moliya ташкилотларидаги юқори ўсиш Uzum Nasiya платформаси орқали ажратилаётган кредитлар ҳажмининг ошиши билан боғлиқ.

Микромолия хизматлари таркиби

Умумий таркибда:

  • Микроқарзлар ҳажми 83 трлн сўмни ташкил этиб, бозорнинг 80 фоизига тўғри келди ва бир йил ичида 2 баробарга ўсди;
  • Микрокредитлар эса 21 трлн сўм ёки 20 фоиз улуш билан чекланди.

Хизматларнинг 99,5 фоизи миллий валютада ажратилган бўлиб, хорижий валютадаги улуш атиги 0,5 фоизни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчиликни сақлаб қолмоқда — микромолия хизматларининг 64 фоизи (66,2 трлн сўм) пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда ўсиш 2,3 баробарни ташкил этди. Вилоятлар орасида энг юқори ўсиш Хоразмда (+54 фоиз) ва Қашқадарёда (+44 фоиз) қайд этилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+