11 934.240 so‘m

decrease

-75.030

13 591.910 so‘m

decrease

-96.260

152.980 so‘m

decrease

-0.770

11 934.240 so‘m

decrease

-75.030

3 соат аввал
Банк
72

Ўзбекистонда доллар расмий курси 7 ойлик минимумга тушди

3 июлдан АҚШ долларининг расмий курси 24,58 сўмга пасайиб, 11 909,66 сўмни ташкил этади. Бу 2025 йил 3 декабрдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич бўлиб, июль ойининг дастлабки уч кунида доллар жами 151 сўмдан кўпроққа арзонлашди.

Ўзбекистонда доллар расмий курси 7 ойлик минимумга тушди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистон Марказий банки 3 июлдан амал қиладиган хорижий валюталарнинг янги расмий курсларини эълон қилди.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 24,58 сўмга пасайиб, 11 909,66 сўмни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг 3 декабридан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

2025 йил 3 декабрь куни доллар курси 11 880,93 сўмгача тушган эди. Эртаси куни эса курс 31,45 сўмга кўтарилиб, 11 912,38 сўмни ташкил қилган. Шу тариқа, 3 июль учун белгиланган янги курс 4 декабрдаги кўрсаткичдан ҳам 2,72 сўмга паст бўлди.

Уч кунда доллар 151 сўмга арзонлашди

Доллар курсининг кескин пасайиши июль ойи бошидан кузатилмоқда. Хусусан:

30 июнь куни — 12 060,84 сўм;

1 июль куни — 12 009,27 сўм;

2 июль куни — 11 934,24 сўм;

3 июль куни — 11 909,66 сўм.

Натижада июль ойининг дастлабки уч кунида доллар 151,18 сўмга ёки 1,25 фоизга арзонлашди. Фақат 1–2 июль кунлари курс жами 126,60 сўмга пасайган.

Сўм йил бошидан буён қарийб 1 фоизга мустаҳкамланди

2026 йил бошида бир АҚШ долларининг расмий курси 12 025,33 сўмни ташкил этган эди. 3 июлга келиб курс йил бошидагига нисбатан 115,67 сўмга ёки 0,96 фоизга пасайди. Бу даврда миллий валюта долларга нисбатан қарийб 1 фоизга мустаҳкамланганини англатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+