12 994.590 so‘m

increase

13.700

14 761.850 so‘m

increase

38.920

157.680 so‘m

decrease

-0.990

12 994.590 so‘m

increase

13.700

03 апрель, 09:45
Солиқ

Ўзбекистонда бой аҳолини солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилиши мумкин

Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари таъкидлашича, энг юқори даромадга эга аҳоли қисмидан солиқ ундиришнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда бой аҳолини солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқилиши мумкин
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда бой фуқароларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАʼда ўтган матбуот анжуманида солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

Мирзаевга кўра, ҳозирда мамлакатдаги 38 млн аҳолининг 18 млндан ортиғи даромадга эга ҳамда солиқ тўлаши керак.

“Уларни сегментлаш орқали энг юқори даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқларни тўлаш ва ундириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиққанмиз. Уларнинг тўлиқ базаси яратилиб, бу орқали биронта жисмоний шахс ўз даромадини солиқдан қочиш мақсадида камайтириш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайдиган тизим бўлади”, — деган раис ўринбосари.

Мазкур жорий этилиши режалаштирилаётган тизим чет элда олинган даромадлар учун ҳам таалуқли бўлади. Унга кўра, Ўзбекистон резидентлари чет элда орттирилган даромадлар учун солиқ тўлаши керак бўлади. Норезидентлар билан боғлиқ ҳолатда Солиқ қўмитаси икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш учун чет элда солиқ тўлашни ҳисобга олади.

Қўмита раиси ўринбосари шунингдек, мазкур тизимни ишлаб чиқиш учун яна бир йиллик муддат керак бўлишини таъкидлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+