11 990.260 so‘m

decrease

-68.190

13 738.440 so‘m

decrease

-80.540

162.230 so‘m

decrease

-1.810

11 990.260 so‘m

decrease

-68.190

2 соат аввал
Иқтисодиёт
33

Ўзбекистонда 1 июлдан пенсия ва нафақалар, 1-сентабрдан эса иш ҳақи ҳамда стипендиялар 7 фоизга оширилади

Янги фармонга кўра, талабаларнинг базавий стипендияси 609 минг 547 сўмга, барча фанлардан “5” баҳо олган талабалар стипендияси эса 731 минг 456 сўмга етади. Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм, БҲМ эса 440 минг сўм этиб белгиланади.

Ўзбекистонда 1 июлдан пенсия ва нафақалар, 1-сентабрдан эса иш ҳақи ҳамда стипендиялар 7 фоизга оширилади

Президентнинг 23 июндаги ПФ–115-сон фармони билан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ошириш белгиланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тўланадиган болалар нафақаси ҳамда моддий ёрдам миқдорлари 7 фоизга оширилади.

Хусусан, ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 983 минг сўм, ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса 1 млн 83 минг сўм этиб белгиланади.

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ойлик миқдори:

  • 3 ёшгача бўлган битта фарзанд учун — 386 минг сўм;
  • 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун — 295 минг сўм;
  • оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 177 минг сўм;
  • учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 минг сўм.

Бундай оилаларга бериладиган моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 450 минг сўмга етказилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 504 минг сўм этиб белгиланади.

2026 йил 1-сентабрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 7 фоизга оширилади.

Ҳозирда базавий талабалар стипендияси 569 минг 670 сўмни ташкил этади. 7 фоизлик оширишдан кейин унинг миқдори 609 минг 547 сўмга етади.

Барча фанлардан “5” баҳо олган талабаларнинг амалдаги стипендияси 683 минг 604 сўм бўлиб, 1-сентабрдан 731 минг 456 сўмга ошади.

Шу санадан бошлаб:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўм этиб белгиланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+