11 847.160 so‘m

increase

52.280

13 843.410 so‘m

increase

157.810

141.440 so‘m

increase

2.770

11 847.160 so‘m

increase

52.280

6 соат аввал
Иқтисодиёт
92

“Ўзбекфильм”нинг 22,9 млн евро кредит қарзи бор, ер майдонлари эса гаровда — Жаҳонгир Аҳмедов

“Ўзбекфильм”нинг 22,9 млн евро кредит қарзи бор, унинг мол-мулки ва ер майдонлари эса гаровга қўйилган.

Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовга кўра, солиқ қарзи туфайли студия балансидаги 12 та автомобиль аукционга чиқарилиши мумкин.

Киностудия ўз фаолиятини сақлаб туриш учун йилига камида 60 млрд сўмлик буюртмага муҳтож.

“Ўзбекфильм”нинг 22,9 млн евро кредит қарзи бор, ер майдонлари эса гаровда — Жаҳонгир Аҳмедов

“Ўзбекфильм” миллий киностудиясининг кредит мажбурияти 22,9 млн еврога етган. Бу ҳақда маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов маълум қилди.

21 августдаги расмий курс бўйича ушбу сумма қарийб 317 млрд сўмга тенг. Яъни кредит мажбурияти студиянинг ўзини сақлаб туриши учун зарур бўлган йиллик буюртмалар ҳажмидан номинал жиҳатдан 5,3 баравар кўп.

Кредит таъминоти сифатида киностудиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам гаровга қўйилган. Кредитнинг қайси банкдан, қандай муддат ва фоиз ставкасида олингани очиқланмаган.

Бундан ташқари, “Ўзбекфильм”нинг солиқлардан 1 млрд сўмдан ортиқ қарзи тўпланган. Аҳмедовнинг билдиришича, қарздорлик сабаб студия балансидаги 12 та автомобиль 12 кун ичида аукционга чиқарилиши хавфи мавжуд.

Киностудияда ходимларнинг иш ҳақи бўйича ҳам йирик қарздорлик шаклланган. Бироқ унинг аниқ миқдори келтирилмаган.

Агентлик раҳбари “Ўзбекфильм” йилига камида 60 млрд сўмлик буюртма бажармаса, ўз фаолиятини мустақил сақлаб тура олмаслигини қайд этди. Бу студиянинг даромад модели ҳали бозор тамойилларига тўлиқ ўтмагани ва унинг давлат буюртмаларига қарамлигича қолаётганини кўрсатади.

Аҳмедовга кўра, эндиликда студияни фақат қарзлардан чиқариш етарли эмас. “Ўзбекфильм”ни замонавий бошқарувга эга, хусусий инвестиция ва халқаро ҳамкорликни жалб қила оладиган ҳамда ўз маҳсулотини бозорда сотадиган миллий кино компаниясига айлантириш зарур.

Айни пайтда кредитни қайта молиялаштириш, гаровдаги активларни бўшатиш ёки солиқ ва иш ҳақи қарзларини қоплаш бўйича аниқ чоралар эълон қилинмаган. “Ўзбекфильм”нинг молиявий соғломлаштириш дастури қандай манбалар ҳисобидан амалга оширилиши ҳам ҳозирча номаълум.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+