11 975.360 so‘m

decrease

-98.060

14 020.750 so‘m

decrease

-113.600

162.910 so‘m

decrease

-1.560

11 975.360 so‘m

decrease

-98.060

34 дақиқа аввал
Банк
16

“Ўзагросуғурта” даги 99,47 фоизлик давлат улуши Тошкент фонд биржаси орқали сотувга чиқарилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзагросуғурта” АЖдаги 99,47 фоизлик давлат улушини Тошкент фонд биржасининг Nego махсус савдо майдончаси орқали сотувга чиқаради. Ягона лот сифатида таклиф этилаётган акциялар пакетининг умумий қиймати 197,51 млрд сўмни ташкил этади.

“Ўзагросуғурта” даги 99,47 фоизлик давлат улуши Тошкент фонд биржаси орқали сотувга чиқарилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзагросуғурта” суғурта компаниясидаги давлат улушини Тошкент фонд биржаси орқали сотувга қўйилишини эълон қилди.

Давлат активларини хусусийлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ, суғурталовчининг 99,47 фоиз акцияларини сотиш Nego махсус музокара савдо майдончасида амалга оширилади. Инвестиция воситачиси сифатида “Мулк-сармоя брокерлик уйи” иштирок этади.

Харидорларга 33 042 224 дона акция пакети таклиф қилинмоқда. Уларнинг 33 039 847 донаси оддий, 2 377 донаси эса имтиёзли акциялардан иборат. Пакетнинг умумий қиймати 197,51 млрд сўмни ташкил этади, бир дона акциянинг номинал нархи 5 977 сўм 70 тийинга тенг.

Қимматли қоғозлар ягона лот сифатида сотилади. Nego майдончасидаги савдолар 15 июнь куни бошланади.

Биржа битими энг юқори нарх таклиф қилган талабгор билан амалга оширилади. Талабгорлар активни сотиб олиш бўйича қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни Давактив агентлиги ёки инвестиция воситачисидан сўраш ҳуқуқига эга. Бунда хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно.

“Ўзагросуғурта” ҳақида қисқача маълумот

“Ўзагросуғурта” АЖ Ўзбекистондаги йирик суғурта компанияларидан бири ҳисобланади. Компания суғурта соҳасининг барча 17 та класси бўйича юридик ва жисмоний шахсларга 100 дан ортиқ суғурта хизматларини тақдим этади.

Компания хизматлари республика бўйлаб 1000 нафарга яқин суғурта агентлари орқали кўрсатилади.

“Ўзагросуғурта” Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлигининг “Ba3” кредит рейтингига эга. Ушбу рейтинг компаниянинг молиявий ҳолати барқарор ва ўртача даражада эканини англатади.

2025 йил якунларига кўра, компаниянинг суғурта мукофотлари ҳажми 132,5 млрд сўмни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+