12 010.450 so‘m

decrease

-13.160

13 200.690 so‘m

decrease

-36.100

145.640 so‘m

increase

0.100

12 010.450 so‘m

decrease

-13.160

4 соат аввал
Технология
61

OpenAI GPT-6.2 Astra ва Sol моделларини тақдим этди. Улар нималарга қодир?

Янги моделлар ҳуқуқий ва молиявий ҳужжатларни таҳлил қилиш, дастурлаш, веб-сайтлар яратиш ҳамда мураккаб вазифаларни автоматлаштиришда яхшиланган. GPT-6.2 Astra аввалги версиясидан самаралироқ ишлайди, API нархи эса 20 фоизга арзонлашган.

OpenAI GPT-6.2 Astra ва Sol моделларини тақдим этди. Улар нималарга қодир?

OpenAI 17 ноябрь куни GPT-6.2 Astra ва GPT-6.2 Sol сунъий интеллект моделларини тақдим этди. Компанияга кўра, янги моделлар мураккаб вазифаларни камроқ токен сарфлаган ҳолда бажаради.

GPT-6.2 Astra илмий тадқиқотлар, ҳуқуқий таҳлил, молиявий ҳужжатлар билан ишлаш ва дастурлаш каби мураккаб профессионал вазифалар учун мўлжалланган. GPT-6.2 Sol эса кундалик ишлар, матн ёзиш ва бир неча босқичли автоматлаштирилган жараёнларга йўналтирилган.

OpenAI маълумотларига кўра, GPT-6.2 Astra мураккаб профессионал вазифаларни баҳоловчи Agents’ Last Exam синовида аввалги GPT-6 Astra’дан 5,2 фоиз пункт юқори натижа кўрсатган. Бунда бир вазифани бажариш харажати уч баравардан кўпроққа камайган.

Янги модель ҳужжатлар, электрон жадваллар ва тақдимотлар тайёрлашда ҳам яхшиланган. Хусусан, GPT-6.2 Astra берилган шаблонларга аниқроқ риоя қилиши, молиявий ҳисоб-китобларни тушунарлироқ тақдим этиши ва мураккаб дастурий кодларни самаралироқ ёзиши таъкидланмоқда.

Ҳуқуқий вазифалар бўйича Harvey LAB-AA синовида Astra рақобатчи Claude Fable 5.2 моделидан икки баравардан кўпроқ юқори муваффақият кўрсаткичига эришган. Синов ҳужжатлардаги фактларни аниқлаш, шартномаларни таҳлил қилиш ва белгиланган талабларга мос ҳуқуқий материаллар тайёрлашни баҳолайди.

Бундан ташқари, Astra веб-сайтлар, интерактив дастурлар ва 3D моделлар яратишда ҳам яхшиланган. OpenAI намойишларидан бирида модель автомобилнинг 3D моделини яратиб, унинг ҳаракатланиш динамикасини симуляция қилган.

GPT-6.2 Sol ҳам сезиларли яхшиланган. FrontierCode 2.0 дастурлаш синовида у Astra’дан атиги 0,5 пункт ортда қолган, бироқ вазифани бажариш харажати тахминан беш баравар кам бўлган.

Нархлар қандай ўзгарди?

GPT-6.2 Astra учун API орқали ҳар 1 млн кирувчи токен нархи 8 доллар, чиқувчи токен нархи эса 40 доллар этиб белгиланган. Бу аввалги GPT-6 Astra’дан 20 фоизга арзон.

GPT-6.2 Sol нархи ўзгаришсиз қолган: 1 млн кирувчи токен учун 2 доллар, чиқувчи токен учун 10 доллар. Шундай қилиб, Sol’нинг стандарт токен нархлари Astra’никидан тўрт баравар паст.

Айни пайтда GPT-6.2 Astra OpenAI томонидан ташқи фойдаланувчиларга тақдим этилган, сунъий интеллектни такомиллаштириш қобилияти бўйича “High” хавф даражасига етган биринчи модель бўлди. Шу сабабли компания ундан фойдаланишда қўшимча хавфсизлик чораларини жорий қилган.

Янги моделлар ChatGPT Plus, Pro, Enterprise ва Edu фойдаланувчилари учун ChatGPT Work ҳамда Codex орқали тақдим этилган. Дастурчилар улардан OpenAI API орқали ҳам фойдаланиши мумкин. Ҳозирча моделлар ChatGPT’нинг одатий суҳбат режимига қўшилмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+