11 985.100 so‘m

increase

12.750

13 923.090 so‘m

increase

71.080

148.860 so‘m

increase

1.340

11 985.100 so‘m

increase

12.750

17 соат аввал
Бозор
50

Олтин нархи 2026 йилгача 5 300 долларгача кўтарилиши мумкин — J.P. Morgan

J.P. Morgan Private Bank таҳлилчилари олтин нархи келаси йилда 5 минг доллардан ошиши, 2026 йил охирига бориб эса 5 200–5 300 долларга етишини прогноз қилмоқда.

Олтин нархи 2026 йилгача 5 300 долларгача кўтарилиши мумкин — J.P. Morgan
Фото: AI / Pinkod.uz

J.P. Morgan банки таҳлилчиларининг баҳолашича, олтин нархи келаси йилда 5 минг доллардан ошиши, 2026 йил охирига бориб эса 5 200–5 300 доллар атрофида бўлиши мумкин. 

Прогнознинг асосий омили сифатида ривожланаётган давлатлар марказий банкларининг йирик ҳажмдаги олтин харидлари кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Гарчи нархлар сўнгги ойларда бироз пасайган бўлса-да, олтин жорий йил давомида 50 фоиздан ортиқ қимматлаб, бир неча бор тарихий рекордларни янгилади. Жаҳон Олтин Кенгаши (WГC) маълумотларига кўра, марказий банклар сўнгги бир йил ичида захираларига 634 тонна олтин қўшган. Бу аввалги йилларга қараганда паст бўлса-да, 2022 йилгача бўлган ўртача кўрсаткичдан анча юқори.

Хитой, Полша, Туркия ва Қозоғистон олтин харидида етакчи бўлиб турибди. Айниқса Хитой долларга асосланган глобал молия тизимига қарамликни камайтиришга интилаётгани сабаб фаол сотиб оляпти. Мутахассислар таъкидлашича, кўплаб давлатларда бюджет профитситларининг шаклланиши марказий банклар қўлида қайта инвестиция қилишни талаб қиладиган катта маблағларни юзага келтирган. Ушбу маблағларнинг бир қисми долларда ушлаб турилаётган бўлса-да, олтиннинг валюта захирасидаги улуши ҳам босқичма-босқич ошмоқда.

Инвесторлар томонидан олтин харидининг кучайгани ҳам нархларнинг ўсишига таъсир қилмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, кўпчилик инвесторлар портфелида олтин улуши ҳануз кичик бўлгани учун ҳатто озгина қўшимча талаб ҳам нархлар динамикасига сезиларли таъсир кўрсатади.

Goldman Sachs ҳам 2026 йил учун тахмин бериб, олтин нархи йил охирига бориб 4 900 долларга етишини кутмоқда. Умуман олганда, марказий банклар ва инвесторларнинг давом этаётган харидлари, шунингдек глобал молиявий тизим бўйича ортаётган хавотирлар олтин нархининг яқин йилларда юқорига интилишини кўрсатмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+