12 024.400 so‘m

increase

7.360

13 642.880 so‘m

decrease

-69.760

160.410 so‘m

decrease

-0.220

12 024.400 so‘m

increase

7.360

8 соат аввал
Бозор
110

Олтин нархи 2025 йил ноябридан буён илк марта 4 минг доллардан пастга тушди

АҚШ долларининг мустаҳкамланиши ва Федерал резерв тизими фоиз ставкаларини ошириши мумкинлиги ҳақидаги кутилмалар қимматбаҳо металлар бозорига босимни кучайтирди.

Олтин нархи 2025 йил ноябридан буён илк марта 4 минг доллардан пастга тушди
Фото: AI/Pinkod.uz

Жаҳон бозорида олтиннинг бир трой унцияси нархи 2025 йил ноябридан буён илк марта 4 минг доллардан пастга тушди.

24 июнь кунги савдоларда спот олтин нархи 3,3 фоизга пасайиб, бир унция учун 3 973,79 долларни ташкил этди. Бу сўнгги етти ойдан ортиқ даврдаги энг паст кўрсаткич бўлди. АҚШда олтин фьючерслари эса 3,4 фоизга арзонлаб, савдоларни 4 008,8 долларда якунлади.

25 июнь эрталаб олтиннинг спот нархи 0,2 фоизга пасайиб, 3 993,33 доллар атрофида савдони давом эттирди. Август ойига мўлжалланган фьючерслар нархи эса 4 008,3 долларни ташкил этди.

Олтиннинг арзонлашишига АҚШ долларининг 13 ойлик энг юқори даражага яқинлашгани ҳамда Федерал резерв тизими йил якунигача фоиз ставкаларини ошириши мумкинлиги ҳақидаги кутилмалар сабаб бўлмоқда. Доллар мустаҳкамланганда бошқа валюталарда савдо қилувчи харидорлар учун олтин қимматлашади ва унга бўлган талаб пасаяди.

Бозор иштирокчилари 2026 йилда АҚШда уч марта ставка оширилишини кутмоқда. Сентябрь ойидаги йиғилишда ставка кўтарилиши эҳтимоли қарийб 67 фоиз деб баҳоланмоқда. Юқори фоиз ставкалари инвесторларга даромад келтирмайдиган олтиннинг жозибадорлигини камайтиради.

Олтин нархи 2026 йил 29 январда бир унция учун 5 594,82 долларлик тарихий максимумга чиққан эди. Шундан буён қимматбаҳо металл қарийб 29 фоизга, яъни 1 600 доллардан кўпроққа арзонлашди.

Маълумот учун, олтин нархи тарихда илк бор 2025 йил 8 октябрда 4 минг долларлик чегарадан ошган эди. Ўшанда унинг 3 500 доллардан 4 минг долларгача кўтарилиши учун атиги 36 кун керак бўлган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+