Nothing Phone (3а) серияси тақдим этилди
Моделлар Snapdragon 7s Gen 3 процессори, 50MP’га эга камера тизими ва $379лик бошланғич нархни ўз ичига олиб, энг яхши бюджет смартфонлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Nothing компанияси Mobile World Congress 2025 тадбирида ўзининг янги смартфонлари – Phone (3а) ва Phone (3а) Pro моделларини тақдим этди. Ушбу қурилмалар дизайн, ишлаш самарадорлиги ва камера имкониятлари жиҳатидан сезиларли янгиланишларга эга бўлиб, шунингдек, Nothing’нинг биринчи сунъий интеллект тизими – Essential Space билан жиҳозланган.
Дизайн ва экран
Иккала модель ҳам Nothing’нинг ўзига хос шаффоф дизайнини сақлаб қолган. Phone (3а) моделида марказий жойлашган думалоқ камера модули мавжуд бўлса, Phone (3а) Pro юқори чап бурчакда жойлашган камерага эга. Ҳар иккала моделда ҳам 6,77 дюймли OLED дисплей мавжуд бўлиб, 120Hz янгиланиш тезлиги ва 3,000 нит ёрқинликни таъминлайди.
Ишлаш самарадорлиги
Иккала модель ҳам Snapdragon 7s Gen 3 процессори билан жиҳозланган. Phone (3а) 8GB ёки 12GB RAM ва 128GB ёки 256GB ички хотира вариантларига эга, Phone (3а) Pro эса 12GB RAM ва 128GB ёки 256GB хотира билан тақдим этилади. Ҳар иккала моделда ҳам 5,000 mAh батарея мавжуд бўлиб, 50W тезкор қувватлаш имкониятини тақдим этади.
Камера
Phone (3а):

- 50MP асосий камера
- 8MP ултра кенг бурчакли камера
- 50MP телефото линза (3х оптик, 30х рақамли зум)
- 32MP олд камера
Phone (3а) Pro:

- 50MP асосий камера
- 8MP ултра кенг бурчакли камера
- 50MP телефото линза (3х оптик, 60х рақамли зум)
- 50MP олд камера – 4К видео ёзиш имконияти
Нарх
- Nothing Phone (3а): $379 дан бошланади.
- Nothing Phone (3а) Pro: $459 дан бошланади.
Кўплаб технология нашрлари, жумладан The Verge ва Wired, Nothing Phone (3а) сериясини нархига нисбатан тақдим этаётган имкониятлари жуда юқори эканлигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, Apple, Samsung ва Google ўз бюджет смартфонларида тақдим этаётган функцияларини қайта кўриб чиқиши зарур.
Таъкидлаш жоизки, Apple ва Samsung томонидан тақдим этилган iPhone 16e ҳамда Galaxy A сериясидаги ҳеч қайси модель Nothing Phone (3а) моделлари даражасидаги имкониятларни бермайди.
Шундай қилиб Nothing флагман хусусиятига эга бўлган смартфонни бюджет телефон нархида тақдим қилди.