12 191.300 so‘m

decrease

-29.680

14 464.980 so‘m

decrease

-30.320

158.510 so‘m

increase

0.130

12 191.300 so‘m

decrease

-29.680

30 декабрь, 2025
Банк
315

Мурод Назаров ва AVO Bank микромолия секторига кирди

Марказий банк микромолия ташкилотлари реестрига яна учта компанияни киритди.

Мурод Назаров ва AVO Bank микромолия секторига кирди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк яна учта микромолия ташкилотини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда регуляторнинг матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк бошқарувининг 156-, 157- ва 158-сонли қарорларига мувофиқ, микромолия ташкилотлари реестрига ADL Молия, Prizma Капитал ва Avo Finance компаниялари киритилди. Очиқ маълумотларига кўра, ушбу учала компания ҳам жорий йилнинг октябрь ойида ташкил этилган.

ADL Moliya компаниясининг устав фонди 2,5 млрд сўмни ташкил этади. Компания молиявий лизинг соҳасида фаолият юритади. Унинг ягона таъсисчиси Муроджон Тоҳиржонович Назаров бўлиб, у Murad Buildings, NRG ҳамда қатор қурилиш ва архитектура компанияларидаги улушларга эгалик қилади.

Prizma Kapital ҳам октябрь ойида Қўқон шаҳрида ташкил этилган. Компания "кредитлашнинг бошқа турлари" йўналишида фаолият олиб боради. 52 млрд сўмлик устав капитали тенг улушларда шаклланган бўлиб, таъсисчилар — Нурафшон метан Савдо асосчиси Маҳмуд Аҳмедов ва Нозимжон Жабборов ҳисобланади.

Avo Finance эса AVO.uz банк холдингининг шўба корхонаси ҳисобланади. Ушбу холдинг таркибига 2023 йилда хусусийлаштирилган AVO bank ҳам киради. Ҳолдинг Руслан Адилбаев ва Fonte Hedge Fund ОEIC’га тенг улушларда тегишли.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+