11 910.930 so‘m

decrease

-29.770

13 784.520 so‘m

decrease

-54.750

147.490 so‘m

increase

0.090

11 910.930 so‘m

decrease

-29.770

Якин 36 дақиқа ичида
Банк
33

Микроқарзни қаердан олиш арзонроқ: банк, ММТ ёки ломбард?

Ўзбекистонда микроқарз бозорида энг паст фоизлар банклар томонидан таклиф этилмоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, банкларда микроқарзлар ўртача 32,4 % билан берилаётган бўлса, микромолия ташкилотларида бу кўрсаткич 55,9 %, ломбардларда эса 96,5 %га етган. Ташкилотлар кесимидаги фоиз ставкалари ҳақида батафсил:

Микроқарзни қаердан олиш арзонроқ: банк, ММТ ёки ломбард?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда ломбардлар томонидан берилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 96,5 фоиз, микромолия ташкилотларида эса жисмоний шахсларга ажратилаётган микроқарзлар бўйича ўртача тортилган ставка 55,9 фоизни ташкил қилмоқда. 

Бу кўрсаткичлар Марказий банкнинг сўнгги ҳисоботи орқали маълум қилинди.

Микромолия ташкилотлари

2025 йилнинг октябрь ойида микромолия ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси 55,9 фоизни ташкил этди.

Энг паст фоиз ставкасини таклиф қилган микромолия ташкилотлари:

  • Evrika KAPITAL — йиллик 33,1 фоиз;
  • AVTOGAZ FINANS LYUKS — йиллик 40,0 фоиз;
  • SAM FINANCE POWER — йиллик 44,3 фоиз;
  • TBC CREDIT — йиллик 44,9 фоиз.

Энг юқори фоиз ставкасини белгилаган микромолия ташкилотлари:

  • KREDITOMAT TASHKENT — йиллик 100,5 фоиз;
  • DANWEEK FUNDING — йиллик 100,3 фоиз;
  • FANAVVD — йиллик 92,5 фоиз;
  • SALAM-FINANCE — йиллик 86,0 фоиз;
  • TEZPUL ONLINE — йиллик 82,1 фоиз.

Ломбардлар

2025 йилнинг октабр ойида ломбардлар томонидан ажратилган микроқарзларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси 96,5 фоизни ташкил қилди.

Энг паст фоиз ставкасини таклиф қилган ломбардлар:

  • SWIFT CREDIT — йиллик 60,0 фоиз;
  • ОҚТЕПА CAPITAL — йиллик 66,9 фоиз;
  • BUXARA LOMBARD — йиллик 68,7 фоиз;
  • CREDIT FLEX — йиллик 71,5 фоиз;
  • БИЛЛУР ТОНГ ЮЛДУЗИ — йиллик 72,0 фоиз.

Энг юқори фоиз ставкасини белгилаган ломбардлар:

  • 22 та ломбарднинг ўртача фоиз ставкаси 109,5 фоизни ташкил қилган. Ушбу ломбардлар орасида ҲАМКОР-КРЕДИТ, M KREDIT, ОЛОЙ-ИНВЕСТ ва бошқа ташкилотлар бор.
  • DAVR LOMBARD — йиллик 105,7 фоиз;
  • ЗОЛОТО — йиллик 107,2 фоиз.

Умумий ҳисобда, 30 та ломбард микроқарзларни 100 фоиздан юқори ставкаларда ажратган.

Банклардан микроқарз олиш анча арзон

Банклар томонидан аҳолига ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 32,4 фоизни ташкил этди. Бу охирги йиллардаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Энг паст фоиз ставкаси бўйича банклар:

  • Алоқабанк — йиллик 23,0 фоиз;
  • Инфинбанк ва Трастбанк — йиллик 24,8 фоиз.

Энг юқори фоиз ставкаси бўйича банклар:

  • Анорбанк — йиллик 40,7 фоиз;
  • TBC Bank — йиллик 40,4 фоиз.

Аввалроқ микроқарзлар сифати ёмонлашгани, бироқ бир йил ичида банклар томонидан ажратилган микроқарзлар ҳажми 67 фоизга ошгани хабар қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+